Get Mystery Box with random crypto!

Абу Умар ва Шайбоний разияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: “Абду | Hadis va Duolar

Абу Умар ва Шайбоний разияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: “Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан:

«Бандаларнинг қайси амали Аллоҳ таолога хуш келади?» -деб сўради. Жаноб Расулуллоҳ:

«Ўз вақтида ўқилган намоз», - дедилар.

Абдуллоҳ: «Ундан кейинчи?» - деди. Жаноб Расулуллоҳ:

«Ота-онага итоатли бўлишлик», - дедилар.

«Яна қайси?» - деди Абдуллоҳ.

«Аллоҳ йўлида жиҳод қилишлик», - дедилар Жаноб Расулуллоҳ.

«Буларни менга Жаноб Расулуллоҳ айтганлар, агар унга заррача қўшиб-чатиган бўлсам, Худо урсин!» - деганди Абдуллоҳ”.

Манба: Саҳиҳул Бухорий китобидан.
#ҳадис
@hadis_va_duo