Get Mystery Box with random crypto!

РУКУЪДАН ТУРИЛАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО Рукуъдан турилаётган в | Hadis va Duolar

РУКУЪДАН ТУРИЛАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Рукуъдан турилаётган вақтда

«Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ

(Аллоҳ таоло ҳам айтган бандасини эшитди)»,
дейилади. Тик туриб эса

«Роббана лакал хамд

(Раббимиз,сенга ҳамд бўлсин)», дейилади.

Абу Ҳурайра (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг одати шарифлари: "Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ", деб рукуъдан турардилар ва қиёмда: "Роббана лакал ҳамд", дердилар. Яна бир ривоятда: «Роббана ва лакал ҳамд», дейишлари айтилган (Бухорий ва Муслим).

Абу Ҳурайра(р.а.) ривоят килинган яна бир ҳадисда Жаноб Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дедилар: «Агар имом
(рукуъдан туришда) «Самиъаллоҳу лиман хамидаҳ», деса, сизлар: "Аллоҳумма роббана ва лакал ҳамд", денглар. Чунки кимнинг сўзи фаришталарнинг сўзига мувофиқ келиб қолса, унинг аввалги қилган барча гуноҳлари мағфират этилади» (Бухорий ва Муслим).

Расулуллоҳ (с.а.в.)га хос бўлган яна бир неча дуолар ривоят этилганки, биз уларнинг ҳар бирини алоҳида ёки умумийлаштирилган ҳолда нафл намозларимизда
ўқишимиз мумкин.

Масалан, Имом Муслим ҳазрат Али(р.а.), Ибн Аббос (р.а.) ва Абу Авфо (р.а.)лардан ривоят қилган ҳадисда шундей дейилади:

«Расулуллоҳ (с.а.в.) рукуъдан бошларини кўтарганларида ушбу дуони ўқир эдилар:

سمع الله لمن حمده
ربنا لك الحمد ملء السماوات وملء
الارض و ملء ما شئت من شئ بعد

Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ Роббана' лакал ҳамду мил' ас самава'ти ва мил' ал арзи ва мил'а ма ши'та мин шай'ин баъду


«Аллоҳ ҳамд айтган бандасини эшитади. Раббимиз сенга Еру осмонлар тўла ва Ўзинг истаганча ҳамд
бўлсин!»


Имом Бухорий Руфоъа ибн Рофиъ аз-Зурқийдан
ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: «Бир кун биз Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг орқаларида намоз ўқир эдик. Пайғамбаримиз (с.а.в.) рукуъдан «Самиъаллоҳу лиман
ҳамидаҳ», деб бош кўтардилар. Орқаларида турган бир одам:

ربنا ولك الحمد حمدا كثيرا طيبا مباركا فيه

Роббана' ва лакал ҳамду ҳамдан касийрои тоййибан муба'рокан фийҳи

«Эй Раббимиз, Сенга беҳисоб, покиза, муборак хамд бўлсин»,деди.

Намоз ўқиб бўлгандан сўнг Расулуллоҳ(с.а.в.): Ҳалиги дуони ким ўқиди?» деб сўрадилар. «Мен!» деб жавоб берди дуо ўқиган одам. Пайғамбаримиз (с.а.в.) дедилар: «Мен ўттиздан ортиқроқ фаришта:
«Бу дуони мен аввал ёзаман», деб шошилганларини кўрдим”.

#duo
@hadis_va_duo