Get Mystery Box with random crypto!

РУКУЪДА ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР Уқба ибн Омир (р.а.) ривоят қилган | Hadis va Duolar

РУКУЪДА ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР

Уқба ибн Омир (р.а.) ривоят қилган хадисда шундай
дейилади: «Қачонки,

فسبح باسم ربك العظيم

Фасаббиҳ бисми роббикал азим


«Улуғ Раббингизнинг исми билан тасбеҳ айтинг!» (Ал-Ҳоққа, 52) ояти каримаси нозил бўлганда
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бизларга: «Шу оятни рукуъларингизда айтинглар», деб буюрдилар» (Аҳмад, Абу Довуд)

Ҳузайфа (р.а.) айтадилар: «Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга намоз ўқидим. Расулуллоҳ (с.а.в.) рукуъда:
«Субҳа'на роббиял азим», дердилар» (Муслим).

Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан рукуъда бошқа дуолар ўқиганлари ҳам ривоят этилган. Масалан, Ойша (р.а.) айтадилар: «Пайғамбаримиз (с.а.в.) рукуъга ва саждага борганларида:

سبحانك اللهم ربنا وبحمدك اللهم اغفر لي

«Субҳа накаллоҳумма Роббана ва биҳамдика, Аллоҳумағфир лий»


“Аллоҳим, Сенга тасбеҳ айтаман, эй Раббим, Сенга ҳамд айтаман, Аллоҳим, мени мағфират эт!” дердилар.

Ҳазрат Али (р.а.) айтадилар: «Пайғамбаримиз (с.а.в.)
рукуъга борганларида:

اللهم لك ركعت و بك آمنت و لك اسلمت خشع لك سمعي وبصري ومخي و عظمي وعصبي

Аллоҳумма лака ракаъту ва бика а'манту ва лака
асламту, хошаъа лака самъий ва басорий ва муххий
ва азмий ва асобий


«Аллоҳим, Сенга эгилдим, Сенга имон келтирдим, Сенга итоат қилдим, Сенга қулоғим, кўзим, илигим, суягим ва асабим бўйинсунди», деб дуо ўқирдилар (Муслим).

Авф ибн Молик (р.а.) айтадилар: «Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) билан намозга турдим. Биринчи ракатга Бақара сурасини ўқидилар. Раҳмат ояти келса, тўхтаб Аллоҳдан раҳмат сўрардилар. Азоб ояти келса, тўхтаб Аллоҳдан паноҳ сўрардилар. Рукуъга ва саждага
борганларида эса:

سبحان ذي الجبروت والملكوت والكبرياء والعظمة

Субҳа на зил жабару ти вал малаку ти вал кибрия и вал азомаҳ


«Еру осмон, улуғлик ва буюклик эгасига тасбеҳ айтаман», дердилар (Абу Довуд, Насаий, Термизий).

Имом Муслим Ибн Умар (р.а.)дан келтирган ривоятда жаноб Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар:
«Намознинг рукуъсида Парвардигорни улуғланглар!»

Ушбу ҳадиснинг мазмунига қараганда, рукуъда Аллоҳни улуғлаш лозим бўлади. Келтирилган тасбеҳларнинг қайси бири айтилса ҳам, жоиз. Бироқ одатга мувофиқ фарз намозларда «Субҳана роббиял азим», нафл
намозларида эса хоҳлаган тасбеҳ ўқилса, ихтилофдан холи бўлади ва барча ҳадислар мазмунига амал қилинган бўлади.