2021-02-13 07:25:35
Гурлан, Қўшкўпир, Урганч, Янгибозор туманларининг айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар бўлиши мумкин. Хурматли электр энергияси истеъмолчилари!
Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан жамият томонидан вилоятимизнинг
Гурлан туманининг Бирлашган, Шанғи маҳаллалари
Қўшкўпир туманининг Хосиён, Тагалак, Кўназей, Ўртаёп, Адолат, Ифтихор, Иттифоқ, Уйғур, Зарбдор маҳаллалари
Урганч туманининг Ҳажибойлар, Оқбоғ, Адолат, Оқ мактаб, Бободеҳқон, Оқ-олтин, Қипчоқ, Боғдорчи, Кўхна овул маҳаллалари
Янгибозор туманининг Юқорибошқир, Жайхун маҳаллаларида
Жорий йилнинг
15 февраль куни соат 10:00 дан 18:00 гача профилактика ишлари сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин. Келтирилган ноқулайликлар учун Сиздан узр сўраймиз.
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.
851 views04:25