Get Mystery Box with random crypto!

Бир мавзуда ёзишга тўғриси росса қийналдим – қандай бир ҳислат | Gulim blog

Бир мавзуда ёзишга тўғриси росса қийналдим – қандай бир ҳислат фақат аёлларда боракан деган. Менимча аёлдек бўлиш учун аёл бўлиб туғилигиш керак.

Айнан бир ҳислатга келсак бу – фарзанларининг тарбиялаш учун керакли бўлган ҳислатлар бўлса керак:
- Фаросатли ва тарбияли бўлса фарзандлари ҳам ундан ўрнак олишади.
- Сабрли ва ақилли бўлса фарзандлари ҳам шундай бўлиб улғайишади.
- Тақводор ва оқила бўлса фарзандлари келажакда ҳеч қачон ҳор бўлишмайди ва жамиятга фойдаси тегадиган бўлиб улғайишади.
- Нозик ва одобли бўлса ҳамма унга ҳавас қилади, у билан суҳбатлашган одамлар мазза қилади.
- Вафодор ва кўнгли тоза бўлса турмуш ўртоғини доим ҳурмат қилиб, севиб ардоқлайди.