Get Mystery Box with random crypto!

Гулжахон Фарходжоновна || Расмий канал️

Telegram kanalining logotibi guljaxon_farxodjonovna — Гулжахон Фарходжоновна || Расмий канал️ Г
Telegram kanalining logotibi guljaxon_farxodjonovna — Гулжахон Фарходжоновна || Расмий канал️
Kanal manzili: @guljaxon_farxodjonovna
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 65
Kanalning ta’rifi

Психолог, Гулжахон Фарходжоновна расмий канали
‼️Депрессия‼️Стресс‼️
‼️ Турли Согломсизликлар ‼️
‼️ Фарзандларингиз билан боглик муаммолар‼️
‼️Оиладаги келишмовчиликлар‼️
Барчасига биз билан ечим бор❤️
Психолог: @gulburxanova

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-03-04 06:08:56
 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БУЛСИН

 Яхшиликка тўлсин кўнглингиз,
Савоб амаллар бўлсин йўлингиз,
Тонг сахар тилаб эзгу тилак,
Жума айёмингиз бўлсин муборак.

 Расулуллоҳга саловат айтиб,
Гуноҳлардан батамом қайтиб,
Эзгу ният билан дуолар қилиб,
Жума айёмингиз бўлсин муборак.

 Аллоҳим каломин ҳамроҳ билганлар,
Қалбларга илохий нурни солганлар,
Яхшилик ичра яшаб қолганлар,
Жума айёмингиз бўлсин муборак.

 Саждада қилинган дуолар сабаб,
Жума айёмида масжидлар тўлиб,
Тангридан тинчлигу яхшилик тилаб
Жума айёмингизлар бўлсин муборак.

 Ихлосдан бошланур асли иймон хам,
Қалбларга жойланган нури Ислом,
Савоблар тилаган хар битта инсон,
Жума айёмингиз бўлсин муборак.


https://t.me/guljaxon_farxodjonovna
48 viewsedited  03:08
Ochish/sharhlash
2022-03-02 18:03:48 БЕРГАНИНГИЗНИ ОЛАСИЗ... Ёхуд қайтар дунё

Ижобий нарсани бера туриб, сиз ижобий нарса оласиз; Салбийни бериб, салбий оласиз.

Сиз нимани берганингизга қараб, ҳаётингиз ёки муваффақият ва қувончларга тўлади, ёки кўнгилсизликлар ва қайғуга ботади. Аммо сиз ижобий ёки салбий нарсаларни қай тарзда берасиз?

Ўз ҳиссиёт ва фикрларингиз орқали!

Вақтнинг ҳар лаҳзасида сиз ижобий ёки салбий фикрларни тарқатасиз. Сиз ифодалаган ҳиссиётлар ё салбий, ё ижобий бўлади. Сизга кейин қайтиб келганлар, сизнинг фикрингизга ва ҳис- сиётларингизга боғлиқ бўлади.

Ҳаётингизнинг ҳар лаҳзасини яратган ҳар бир одам, вазият ва воқеалар сиз оламга юборган фикр ва ҳиссиётлар орқали қайтиб келади. Ҳаётимиздаги ҳеч бир нарса шунчаки юз бермайди, барча олган нарсаларингиз берганларингизга боғлик.

Нима берсангиз, шуни оласиз. Дўстингизга янги уйга кўчганида қўллаб-қувватласангиз ва ёрдам берсангиз, бу ёрдам ва қўллашингиз яшин тезлигида етиб келади.

Якинларингиздан бири сизга панд берса-ю, ғазаблансангиз — ғазабингиз ҳаётингиздаги вазият сифатида қайтиб келади.
Ўз фикр ва ҳиссиётларингиз ёрдамида сиз ўз ҳаётингизни яратасиз.

Сиз ҳозир дуч келаётган ва хавотир олаётган нарсалар, фикрингиз ва ҳиссиётларингиз орқали яратилган.

Агар сиз “бугун куним қийин ва оғир бўлади” деб уйласангиз, ўзингизга шундай одам ва шароитларни тортасизки, кунингиз ҳақиқатан ҳам қийин бўлади.

“Ҳаёт менга нисбатан меҳрибон!” деган ҳис ҳаётингиз айнан шундай бўлиши учун ҳамма нарса қилади.

Тортиш кучи қонуни орқали ҳамма берган нарсаларингиз ўзингизга қайтади.

Сиз бераётган нарсаларингизни магнитлайсиз, сўнг фаровонлик, саломатлик, одамлар билан муносабат, фикрингиз ва ҳисларингиз шунга яраша бўлади.

Агар фикрларингиз пулга нисбатан ижобий бўлса, кўринмас магнит ўзига магнитдай пулларни тортиб, ҳаётингиз фаровон бўлиб, пулингиз кўпайиб кетади.
47 views15:03
Ochish/sharhlash
2022-03-02 18:03:37
44 views15:03
Ochish/sharhlash
2022-03-01 09:09:37 ОМАДЛИ ИНСОН

Ўзингизни яхши ҳис қилишингиз жуда муҳим, чунки бу ҳолат сиздан ИЖОБИЙ СИГНАЛЛАР тарқалишига сабаб бўлади.

Сизнинг вазифангиз ўзингизни худди истакка етишгандек ҳис этиш.

Шунда олам сизга жавоб қайтаради.

Буни бирорта кичик нарсадан бошлаган маъқул.

Ўзингизда бўлган нарсаларга муносабатингиз ўзгариши билан яхши нарсаларни кўпроқ жалб этишни бошланг


@guljaxon_farxodjonovna
46 views06:09
Ochish/sharhlash
2022-02-27 09:49:57
Ғаниматмиз

Дўст ғийбатни бир четга қўйгин
Ғаниматмиз бир-биримизга
Қариндошлар меҳрига тўйгин
Ғаниматмиз бир-биримизга

Кимдир қилса сенга ёмонлик
Тила унга фақат омонлик
Билсанг агар дунё бир онлик
Ғаниматмиз бир-биримизга

Ота-онанг севгин чин дилдан
Хабар олгин опа-сингилдан
Яхшиликлар қилгин кўнгилдан
Ғаниматмиз бир-биримизга

Камситмагин ўзингдан камни
Қўйгин жанжал,ғурбат-аламни
Қувончларга тўлдир оламни
Ғаниматмиз бир-биримизга

Не савдолар тушмайди бошга
Меҳр кўргаз,кексаю ёшга
Бу дунёга келмаймиз бошқа Ғаниматмиз бир-биримизга


┄┅┅• •═•⊰ ⊱•═• •┅
111 viewsedited  06:49
Ochish/sharhlash
2022-02-27 07:17:12
Омонатга хиёнат қилмайлик!

Қалб — Аллоҳнинг омонати.
Уни Эгасига қай ҳолда қайтарамиз?

Қўшнидан омонатга бир коса олсак, ишлатиб бўлгач, ювиб, покиза ҳолда қайтарамиз.

Қалб вазифасини ўтаб бўлгач, уни покизалашга имконимиз бўлмайди.

Ортимизда қолаётган яқинларимиз ҳам тозалаб бера олишмайди. Уни поклашни олдинроқ ўйлашимиз керак

Уни турли иллатлар билан булғамаслик чорасини кўрсак, янада афзалроқ бўларди.

Агар қалбни ғазаб, риё, ҳирс , очкўзлик, ҳасад , ғийбат... каби иллатлардан муҳофаза қилмасак, у ахлат тўла жомга ўхшаб қолади.

Тохир Малик.

https://t.me/guljaxon_farxodjonovna
58 views04:17
Ochish/sharhlash
2022-02-26 06:04:43
Кетган нарса қайтиб келмайди. Аммо фақат дуогина умид билан кетиб, туҳфа билан қайтиб келади. «Роббим!» десанг бас…!


https://t.me/guljaxon_farxodjonovna
76 views03:04
Ochish/sharhlash
2022-02-25 06:32:44
ХАММАСИ ЎЗ КЎЛИМИЗДА . . . !

БУНИ ХАР КУНИ КЎП ТАКРОРЛАЙМИЗ . . . !

Узимни топишга
РУХСАТ БЕРАМАН

Хаётимга бахт, кувонч кириб келишига
РУХСАТ БЕРАМАН

Узимни яхши куришга
РУХСАТ БЕРАМАН

Узимни кадр кимматимни кутаришга
РУХСАТ БЕРАМАН

Хаётимда узлигимни топиб, уз йулимни топишга
РУХСАТ БЕРАМАН

Инсонлар билан яхши муносабатда булишга
РУХСАТ БЕРАМАН.

Севги билан муносабатда булишга
РУХСАТ БЕРАМАН.

Узимни англашга
РУХСАТ БЕРАМАН

Хаётимда уйлаб куйган гояларим амалга ошишига
РУХСАТ БЕРАМАН

Бошкаларни яхши куришга
РУХСАТ БЕРАМАН

Узимни кадр кимматимни кутаришга
РУХСАТ БЕРАМАН

Хаётимда узлигимни топиб, уз йулимни топишга
РУХСАТ БЕРАМАН

Инсонлар билан яхши муносабатда булишга
РУХСАТ БЕРАМАН.

Севги билан муносабатда булишга
РУХСАТ БЕРАМАН.
84 views03:32
Ochish/sharhlash
2022-02-24 06:35:03 Ҳаёт қонуни

Бахтли бўлишни истамаган одамни ҳеч нарса билан ҳеч қачон бахтли қилиб бўлмайди.

Инсон ўзи ҳаётдан яхшиликни кўрмаса, ўзи ўзи учун хурсандчилик қидирмаса, дунёнинг бутун бойлиги, барча қулайликлар ҳам уни бахтли қила олмайди. Бахтли бўлишни истаган одам фарзандлари билан қотган нонни чайнаб ҳам ўзини бахтли ҳис қилади. Бахтли бўлишни истамаган одам ҳамма нарсада ёмонликни, фитнани, алдовни кўради.
55 views03:35
Ochish/sharhlash
2022-02-20 08:51:18
Ёдда тутинг!
Сиз имтиҳон дунёда яшаяпсиз ва ҳаётингиздаги ҳар бир воқелик - бу ИМТИҲОН.

Берилгани ҳам, олингани ҳам, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, соғлик ҳам, беморлик ҳам...

Имтиҳон саволлари ёқмаятими, натижасидан қониқмаяпсизми...

Имтиҳон олувчидан норози бӯлманг, шунчаки, бисотингиздаги одамийлик илмидан тӯлиқ фойдаланинг.

https://t.me/guljaxon_farxodjonovna
97 viewsedited  05:51
Ochish/sharhlash