Get Mystery Box with random crypto!

Ғаниматмиз Дўст ғий | Гулжахон Фарходжоновна || Расмий канал️

Ғаниматмиз

Дўст ғийбатни бир четга қўйгин
Ғаниматмиз бир-биримизга
Қариндошлар меҳрига тўйгин
Ғаниматмиз бир-биримизга

Кимдир қилса сенга ёмонлик
Тила унга фақат омонлик
Билсанг агар дунё бир онлик
Ғаниматмиз бир-биримизга

Ота-онанг севгин чин дилдан
Хабар олгин опа-сингилдан
Яхшиликлар қилгин кўнгилдан
Ғаниматмиз бир-биримизга

Камситмагин ўзингдан камни
Қўйгин жанжал,ғурбат-аламни
Қувончларга тўлдир оламни
Ғаниматмиз бир-биримизга

Не савдолар тушмайди бошга
Меҳр кўргаз,кексаю ёшга
Бу дунёга келмаймиз бошқа Ғаниматмиз бир-биримизга


┄┅┅• •═•⊰ ⊱•═• •┅