Get Mystery Box with random crypto!

8-МАРТ ҲАЁЛИ Деворда турган тақвим, Бирдан хаёлим олди. У | Гулжахон Фарходжоновна || Расмий канал️

8-МАРТ ҲАЁЛИ

Деворда турган тақвим,
Бирдан хаёлим олди.
Унутманг-а, эркаклар,
Байрамга ҳам оз қолди.

Кўп нарса сўрамаймиз,
Биз ҳокисор аёллар.
Фақат қаёқларгадир,
Учар ширин хаёллар.

Қизиқ, бегим бу сафар,
Келтирар қандай совға.
Яқинлашса шу байрам,
Бошим кетади ғовлаб.

Мен учун атагани,
Сюрпризи бормикин?
Билсам жавонимдаги,
Кийимларим тор экан.

Туҳфа қилар зўр либос,
Юрагим шундай деди.
Эрим жавоби тайин-
"Семирмаслик шарт эди".

Балки назар солгандир,
Туфлигим хира тортган.
Янгисини олишга,
Пул йўқ рўзғордан ортган.

Ўзим олиб берай деб,
Йиғиб қўйгандир " соққа".
Тўсатдан олиб келса,
Ушлаб қолсайдим ёқа.

Буюртма қилдимикин,
Ёки катта гулдаста.
Совға қилсалар борми,
Қўшниларим ҳавасда.

Вуууй балки тилла занжир,
Қўйса бўйнимга илиб.
Юрагим севингандан,
Кетмасайди ёрилиб.

Балки духи оберар,
Chanel, Dolce Cabbana.
Ичим қизиб кетяпти,
Нима совға экан-а!?

Хашамли ресторандан,
Буюртма қилиб зўр жой.
Романтика кечасин,
Уюштирар хойнахой.

Қарарлар-да кўнглимга,
Пулга келсаям қаҳат.
Келтирармикин ёки,
Сават тўла шоколад?

Ух, бошим қотиб кетди,
Ўйлайвериб тўғриси.
Неча кун-ки шу совға,
Хаёлимнинг ўғриси.

Оҳири қилдим қарор,
Икки қатор ёзиб хат.
Ёстиғининг остига,
Қўйгум сездирмай фақат.

Олиб тоза қоғозни,
Истагим ёздим бир-бир.
Нима, арзимабманми,
Мен ҳам аёлман ахир.

Ўрнига жойлаб қўйдим,
У сеҳрли қоғозни.
Қўшни хонага ўтдим,
Чиқармасдан овозни.

Сезяпман, ёрим аста,
Ўқияпти номани.
Эртасига боплади,
Эшитинг ҳангомани.

Ёстиғимда турибди,
У ёзган бошқа қоғоз.
Шошиб қўлга олдиму,
Ўқидим баланд овоз.

Аваламбор кулиб юр,
Унутгин гиналарни.
Бироз алаҳсирабсан,
Ёзиб бир нималарни.

Кўзингда акс этади,
Нозик аёллик сири.
Ёзган у совғаларинг,
Арзимайди ҳеч бири.

Сенга совға керакми,
Бошқа нимаям дердим.
ОЛАВЕР ХОТИН, СЕНГА,
БУТУН ДУНЁНИ БЕРДИМ!!!

Қоғозга ёзмай ўлай,
Экканимни ўрибман.
Дунё меникийкан деб,
"Бой хотин" бўб юрибман.

Азиз онажону опа сингилларим чин калбидан байрам билан муборакбод этаман. Хамиша юзингиздаги кувонч калбингиздаги нур порлаб мехри ила дилларни киздириб барчага севги мухаббат улашсин.
Севинг севиласиз
Кулинг кулгу оласиз
Мехр беринг кутганингизданда зиёда булиб кайтади!
Аллохим бизга ином этган хаётни гузал тарзда яшаб утайлик