Get Mystery Box with random crypto!

Олтинга тенг маслаҳатлар! — Ҳаёт жуда қисқа, уни нафрат ва ёмо | Гулжахон Фарходжоновна || Расмий канал️

Олтинга тенг маслаҳатлар!
— Ҳаёт жуда қисқа, уни нафрат ва ёмонликка сарфламанг.
— Бахтингиз учун ўзингиздан бошқа ҳеч ким масъулиятли эмас.
— Ҳасад- умрни беҳуда сарфлаш демакдир. Сиз ҳамма нарсага эришгансиз, кимга ҳасад қиласиз?!
— Касал бўлиб ётиб қолганингизда сизни иш қутқармайди. Ота-онангиз ва яқинларингиз ёрдам беришади. Уларни асранг.
— Вақт ҳар қандай дардга даво.
— Вазият яхшими-ёмонми барибир ўзгаради.
— Мўъжизаларга ишониб яшанг.
— Ҳар бир кун бизга совға тақдим этмаса ҳам, ҳаёт барибир гўзал.
— Кимгадир дардингизни айтиб, йиғлашдан уялманг.
— Кечиришни ўрганинг.
— Ўтмиш хотиралари билан яшаманг, улар келажагингизга соя ташлаши мумкин.
— Ўз ҳаётингизни бошқаларники билан солиштирманг. Улар қандай кунларни бошидан ўтказаётганини сиз қаердан ҳам билардингиз.
— Байрам дастурхони тузаб, энг чиройли кўйлагингизни кийинг. Ҳеч нарсани байрам ёки алоҳида кун учун деб сақлаб ўтирманг.
— Ўзимизнинг муаммоларимизни бошқаларники билан солиштирганимизда ўзимизники енгил эканини билган бўлардик.