Get Mystery Box with random crypto!

"Guliston" jurnali

Telegram kanalining logotibi gulistonjurnali — "Guliston" jurnali G
Telegram kanalining logotibi gulistonjurnali — "Guliston" jurnali
Kanal manzili: @gulistonjurnali
Toifalar: Sanʼat , Rasm va fotosuratlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 84
Kanalning ta’rifi

Ўқинг. Вақтингиз беҳуда кетмайди.

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2020-10-21 17:12:33 23 октябрь куни, соат 18:40 да Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидовнинг "Инсон" қасидаси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилганлигининг 75 йиллигига бағишланган "UN75" онлайн-тадбирда саккиз тилда (ўзбек, қозоқ, турк, араб, инглиз, рус, итальян ва тожик тилларида) дунёнинг машҳур санъаткорлари ижросида янграйди.
238 views14:12
Ochish/sharhlash
2020-10-11 14:16:33 «Гулистон» журнали. 2020 йил. 4-сон
171 views11:16
Ochish/sharhlash
2020-10-11 14:15:49
164 views11:15
Ochish/sharhlash
2020-10-11 14:15:38
145 views11:15
Ochish/sharhlash
2020-10-11 09:25:02
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳакимов вафот этди.
Саъдулла Ҳакимов 1951 йил 25 мартда Жиззах вилоятининг Фориш туманида туғилди.
1977 йили Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлади. 2002 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан тақдирланган.
Меҳнат фаолиятини Ғаллаорол туманида ўқитувчиликдан бошлаган. С.Ҳакимов турли йилларда «Ўзбекистонда социал таъминот» журналида, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати», «Ўзбекистон овози» ва «Маърифат» газеталарида, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида, «Туркистон-пресс» нодавлат ахборот агентлигида меҳнат қилди.
2016 йилнинг 29 декабридан буён Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасига раҳбарлик қилиб келаётганди.
Саъдулла Ҳакимов "Гулистон" журнали таҳрир ҳайъати аъзоси эди. «Гулистон» журнали жамоаси устоз журналистнинг оила аъзолари, яқинлари ва шогирдларига чуқур таъзия изҳор қилади.
130 viewsedited  06:25
Ochish/sharhlash
2020-10-01 11:25:53
«Гулистон» журнали жамоаси мамлакатимизнинг барча таълим даргоҳларида ёш авлодга таълим ва тарбия бераётган усозларни 1 октябрь - ўқитувчи ва мураббийлар куни билан муборакбод этади.
143 views08:25
Ochish/sharhlash
2020-09-14 09:09:16 “Гулистон” журналининг янги – 4-сони нашрдан чиқди.
Ушбу сонда журналхонларимиз ўзлари учун қизиқарли ва сермазмун саҳифаларни кашф этишлари шубҳасиз. Ёзувчи Эркин Маликнинг 80 ёши билан қутлов мақола, Ўзбекистон халқ шоири, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Усмон Азимнинг янги шеърлари, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, “Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳиби Эркин Аъзамнинг жавонидан ҳикоя, Шоир Саъдулла Ҳакимнинг янги шеърлари, ёзувчи Луқмон Бўрихоннинг “Даштдаги фаришта”си (ҳикоя), Журналист Мақсуд Жонихонов ижодидан қатралар, шоир Умид Алидан шеърлар ёритилган.
Бундан ташқари Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев хотирасига бағишланган мақола, Ўзбек миллий мақом санъати маркази бош директори Соибжон Бегматов билан суҳбат, Алишер Навоийнинг “Эрур” радифли ғазалининг шарҳи, Ўзбекистон халқ артисти, бастакор Манас Левиев ҳақида, бастакор Дмитрий Шостакович ҳақида мақолалар ёритилган.
Шунингдек... Яхшиси, “Гулистон”ни ўқинг ва баҳо беринг. Кейинги сонни ҳам орзиқиб кутишингизга сабаб топасиз!
300 views06:09
Ochish/sharhlash
2020-09-14 09:09:07
200 views06:09
Ochish/sharhlash