Get Mystery Box with random crypto!

“Гулистон” журналининг янги, 2020 йил 5-сони нашрдан чиқди. Б | "Guliston" jurnali

“Гулистон” журналининг янги, 2020 йил 5-сони нашрдан чиқди.
Бу гал ҳам муштарийларимиз худди китоб ўқиганчалик таассуротга эга бўлишига ҳаракат қилдик.
Ўзбек тилининг софлигини, бойлигини сақлаш йўлидаги ҳаракатлар кўпчиликни қизиқтирган мавзу бўлса, ажабмас.
“Биз Алишер Навоийга ҳамиша интиламиз, унга муштоқмиз. Адабиётшунос Каромат Муллахўжаева фикр юритади.
Маҳмудхўжа Беҳбудий тўйлар ҳақида нима деган эди? Бу гаплар бугунги кунимизга қанчалик мос?
Шоир Усмон Азим режиссёр Баҳодир Йўлдош ҳақида. Ўқинг, “Тоғлар учрашадилар...”
Атоқли актёрлар Олим Хўжаев ва Шукур Бурҳонов таваллудининг 110 йиллигига бағишланган мақолалар. Саҳна санъати фидойилари ҳаёти ва ижодига оид қизиқарли фактлар.
“Лазги” рақси ҳақида кўп асарлар ёритилган. Бу гал рақс жаҳон эътирофида.
“Бир кўнгил қолади, қолса ҳам мендан...” Шоир Шавкат Раҳмон таваллудининг 70 йиллиги.
“Мен нега ёзаман?” Шоира Ойдиннисонинг адабий қарашлари.
Шоира Беназирдан назири йўқ шеърлар.
“Ўзбекнинг илҳақ онаси” Ўзбекистон халқ артисти Дилором Каримова ижодига чизгилар.
Мутолаа завқи... Китобхон Севара Алижонова талқини ва таассуротлари.
Нукус шаҳридаги машҳур Савицкий музейи ҳақида ва Игор Савицкий шахси ҳақида маълумотлар.
Қўҳна Ахсикат харобалари олис мозийдан дарак беради.
Гулжаҳон Мардонова “Кураш” дейди. Қани ким курашаркан?
Ёднома саҳифасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Саъдулла Ҳаким ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов хотирланади.
Шунингдек, бир қатор қизиқарли ва ўқишли материалларга бой журнал қўлингизда. Уни фақат ўқиш керак.
Ўқишга қизиқдингизу, журнални топа олмаяпсизми? Таҳририят билан боғланинг.
Яна бир яхши янгилик: 2021 йил учун обуна давом этмоқда.