2022-08-30 06:43:51
Кузнинг нафаслари шамолларида,
Бир маъюс жилмайиб кетмоқда август.
Сокин бир қайғу бор саволларида,
Ўтмиш суратидай йитмоқда август.
Суронлар, йўқотиш, жанглар, ташвишлар,
Тўлмади барибир дунёвий кам- кўст.
Ҳалиям кетмади ўша вируслар,
Барига қўл силтаб кетмоқда август.
Сентябр йўлига борини тўшаб,
Иссиқ кун-тунини ортиб устма-уст.
Ёз бўйи чарчаган деҳқонга ўхшаб,
Салқин саҳарларга етмоқда август.
1.8K views , edited 03:43