Get Mystery Box with random crypto!

Кузнинг нафаслари шамолларида, Бир маъюс жилмайиб кетмоқда ав | 🌏 ГУЛЛАР ОЛАМИДА-1🍃🍃🍃 https://t.me/gul_zor

Кузнинг нафаслари шамолларида,
Бир маъюс жилмайиб кетмоқда август.
Сокин бир қайғу бор саволларида,
Ўтмиш суратидай  йитмоқда август.
Суронлар, йўқотиш, жанглар, ташвишлар,
Тўлмади барибир дунёвий  кам- кўст.
Ҳалиям кетмади ўша вируслар,
Барига қўл силтаб кетмоқда август.
Сентябр йўлига борини тўшаб,
Иссиқ кун-тунини ортиб устма-уст.
Ёз бўйи чарчаган деҳқонга ўхшаб,
Салқин саҳарларга етмоқда август.