Get Mystery Box with random crypto!

G'oyib Yoronlar.uz|Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi goyibyoronlar — G'oyib Yoronlar.uz|Rasmiy kanal G
Telegram kanalining logotibi goyibyoronlar — G'oyib Yoronlar.uz|Rasmiy kanal
Kanal manzili: @goyibyoronlar
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.01K
Kanalning ta’rifi

💎 Наманган вилояти Поп тумани Тўда қишлоғи "ҒОЙИБ ЁРОНЛАР"Жоме масжиди 💎 Таклиф ва мурожаатлар учун 👇👇👇 Админ : Бош имом хатиб Қориев Мухаммад Расулжон тел.номер : 905525353 @xojiuzz

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-10-29 16:43:16 ​​"АКС ЭТТИРИШ ҚОНУНИ"

Абу Жаҳл Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламга қараб:
"Дунёда сендан кўра хуник одам йўқ!", деса
унга жавобан Ҳабибимиз:
"Тўғри айтдинг!" дердилар.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳам Расулимиз алайҳиссаломга қараб:
"Эй Аллоҳнинг Расули! Бир ойга қарадим, бир сизга қарадим. Сиз ойдан кўра чиройлироқ экансиз!", деса унга ҳам жавобан:
"Тўғри айтдинг!", дедилар.

Бу икки вазиятга берилган бир хил жавобнинг ҳикмати ўз аҳлидан сўралганида:
"Ҳабибимиз Мустафо соллоллоҳу алайҳи васаллам кўзгу эдилар, ҳар ким у зотга қараб ўзини кўрарди", дея жавоб берганлар.

Иймон асосий мезондир. Ҳар ким шу мезонга кўра ҳосил олади.

Қалбимизни гўзал қилайлик-ки, шунда атрофимиздагилар хам гўзаллашади !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/goyibyoronlar
114 viewsBahromjon Abdurahmonov, 13:43
Ochish/sharhlash
2022-10-29 16:43:16
#Ибрат

Ажойиб бир нонвой бор эди. Ҳаридорлар калбаки пул беришаётганини била туриб ҳам уларнинг пулини олар ва сўраган нонларини берарди. Ён-атрофидагилар унинг бу одатини билишар ва ҳайрон бўлишарди. Унинг нима учун бундай килаётганини сабабини ҳеч ким билмасди... Ниҳоят омонатини топширадиган фурсат етганда нонвой қўлларини очди ва Яратганга: "Эй Роббим, йиллар давомида одамларнинг менга сохта пул берганини ва уларнинг ранжитмай истакларини бажарганимга Ўзинг шоҳидсан. Мен ҳам бугун Ҳузурингга сохта тоат-ибодат билан бормоқдаман, мени хам ранжитмагин!!!"- дея илтижо қилди...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://t.me/goyibyoronlar
112 viewsBahromjon Abdurahmonov, 13:43
Ochish/sharhlash
2022-10-29 14:03:03 Ривоят

   Ҳакимлардан бири ёш ва гўзал бир аёлни имтиҳон этиш учун бундай дебдилар:
   – Сендай гўзал бир аёлнинг шундай хунук эри бўлиши яхши эмас.
Бу гўзалнинг эри чиндан ҳам хунук, бу ҳам камлик қилгандай ҳамиша кир юрадиган, нохуш одам эди. Гўзал хотин уламонинг гапига бу гўзал жавобни берди:
   – Эй, Ҳаким! Сиз кўп янглиш сўзладингиз! Гапингиз тўғри эмас. Бундай сўзларни сиздай одамдан эшитиб кўп ранжидим. Чунки эримнинг Аллоҳ таоло олдида бир савоби борлигидан бўлса керак, мени ул савобга нисбатан бир мукофот ўлароқ насиб этгандир. Балки мен бирор иш қилган бўлишим мумкин. Ҳақ таоло бу гуноҳимнинг жазоси сифатида мени унга бергандир. Жаноби Ҳақнинг берган тақдирига рози бўлиш керак.
   Бу жавобдан мамнун бўлган ул олим гўзал аёлга дебди:
   – Болажоним, мен сени эътиқодли ва ақлли бир аёл эканлигингни сезган эдим. Шунинг учун имтиҳон қилиб кўрайин, деган эдим. Қизим, аёлларда жаннатга кириш учун энг буюк нишон, аломат – эрларининг ёмон феълларига сабр қилмоқдир. Бу сабр уларни жаннатга олиб боради. Жаннатий солиҳа аёлнинг нишони ва аломати эрига итоат этмоғи, эрининг хотирини хуш тутиши, эри йўқлигида хайр-дуо этмоғи ва эрининг мол-мулкини сақлаб, эҳтиёт қилмоғи каби хусусиятлардан иборатдир. Менинг бу айтганларим солиҳа аёлнинг жаннатга кириши учун бир нишондир.

Тоҳир Маликнинг
«Дока рўмол қачон қурийди» китобидан.

https://t.me/goyibyoronlar
129 viewsMUHAMMAD RASULJON, 11:03
Ochish/sharhlash
2022-10-29 13:59:11 ​​«Бисмиллаҳ»нинг ҳикмати

Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди:
– 95 да, онам эса 105 ёшда вафот этганлар.
– Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? – сўрадим ундан.
– Касал бўлмасликда, – жавоб қайтарди у.
– Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! – дедим ҳайратимни яшира олмай.

У эса кулиб:
– Ҳа, шундай, – деди.
– Унда менга бунинг сирини айтинг, мен ҳам амал қилай, – дедим.
– Бирор нарсани «Бисмиллаҳ»сиз оғзингга сола кўрма, ҳатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлаги бўлса ҳам, – деди у. Жим бўлиб қолдим.
У эса сўзида давом этди:
– Аллоҳ таоло ҳеч нарсани сабабсиз яратмади. Ҳар нарсанинг ортида унинг ҳикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган. Биз «Бисмиллаҳ» деганимизда Аллоҳ таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди.

Овқатланишдан аввал доим «Бисмиллаҳ»ни айт ва Яратувчингга шукрда бўл. Таомланиб бўлганингдан кейин эса қўлларингни кўтар ва «Алҳамдулиллаҳ» деб шукрона келтир. Шунда ҳеч қачон дард чекмайсан.
Унинг бу гапларидан кўзларим ёшга тўлди. Уни улуғ олим деб ўйладим.

Эндигина кетмоқчи бўлиб турган эдим, қўлларимдан тутиб гап бошлади:
– Эшит, таом ҳақидаги охирги нарса.
Қайтадан жойимга ўтирдим.
– Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, ҳам асло биринчи бошлама. Таомга аввал у қўл урсин ёки унга манзират қил. Кейин эса ўзинг ҳам еявер.

Ундан бунинг сабабини сўрашга хижолат бўлиб турган эдим, ўзи айтиб қолди:
– Бу таомингнинг садақасидир. Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллоҳ сендан хурсанд бўлади. Доим ёдингда тут! Таом сенинг тананг, жисминг учун, «Бисмиллаҳ» эса қалбинг учун.

Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?!
У ердан ўйга толганча кетдим. Биз динимиз буюрган бу каби арзимас нарсаларга на эътибор қиламиз ва на фарзандларимизга ўргатамиз.
Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим товоқда изғиётган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй бола! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!» дедилар. Шундан буён ана шундай таомланаман» (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизни ҳар қандай касалликлардан ҳифзу ҳимоясида асрасин ва Ўзига итоаткор бандаларидан қилсин!

«Ҳилол» журналининг 4(41) сонидан
https://t.me/goyibyoronlar
115 viewsMUHAMMAD RASULJON, 10:59
Ochish/sharhlash
2022-10-29 07:10:15
https://t.me/goyibyoronlar
115 viewsMUHAMMAD RASULJON, 04:10
Ochish/sharhlash
2022-10-29 07:07:04 Тонги зикрлар.

  « АСТАҒФИРУЛЛОҲ»

Ҳар бир қилган гуноҳим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Ҳар бир тарк қилган фарзим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Ҳар бир инсонга қилган зулмим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Ҳар бир солиҳ инсонга қилган жафоларим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Кечиктирган ҳар бир яхшилигим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Золимга дўст бўлганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Насиҳатчини менсимаганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Мақталган кишини малол кўрганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Гапирган ҳар бир ёмон сўзим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Ҳақни зое қилганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Ботилга эргашганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Беҳуда ўтказилган вақтим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Виждонни ҳалок қилганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Фош қилган ҳар бир сирим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Ишончли кишини алдаганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Хилоф қилган ҳар бир ваъдам учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Аллоҳ учун сизга илиндим!
https://t.me/goyibyoronlar
119 viewsMUHAMMAD RASULJON, 04:07
Ochish/sharhlash
2022-10-29 03:29:40
Бuсмuллаҳир рохманир рохим

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху азиз Қадрдонларим!!!
Аллохим насиб этган яна бир мунаввар тонг барчамизга қутлуғ бўлсин!!!

Аллохим бошимиздан оёғимизгача,
Ёшлигимиздан бугунимиз Қадаригача, хаётимиздан Мамотимизгача қилган барча катта ва кичик Гунохларимизни ўзинг кечиргин.

Тилимизни зикрдан, Қалбимизни  шукрдан, Ақлимизни фикрдан айирма.

Ўзимизни ва оиламизни ёмонликлардан асра.
Бу дунёда ичган сувимиз замзам,у дунёда кавсар бўлсин.

Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда жаннат бўлсин.
Юборган синовларингга сабр бериб, ёруғ юз билан ўтишликни насиб этгин.


┄┅অঠই✯✯ইঠঅ┅┄

ҚАЛБИ ГЎЗАЛЛАРГА ҚУТЛУҒ САЛОМЛАР
https://t.me/goyibyoronlar
139 viewsMUHAMMAD RASULJON, 00:29
Ochish/sharhlash
2022-10-29 03:28:02
Қувонч вақти албатта келади...
Гарчи кеч бўлса ҳам. Чунки бу Аллоҳнинг ваъдаси.

«Албатта, сизлар табақама-табақа минасизлар».

(Иншиқоқ сураси 19 оят)

Яъни бир ҳолдан сўнг бошқасига
ўтасизлар).
Торликдан кейин кенглик, ғамдан кейин хурсандчилик, кўзёшдан сўнг табассум қиласизлар.

          АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
                 ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА   
                      БАРАКАТУХ!!!

Аллоҳ бизни қалбимизни шод этсин! Маҳзунлигимизни кетказиб, гуноҳ ва камчиликларимизни кечирсин,
беморларимизга шифо, вафот этганларимизга раҳм қилсин!
Табассум тарк этмасин

https://t.me/goyibyoronlar
122 viewsMUHAMMAD RASULJON, 00:28
Ochish/sharhlash
2022-10-28 17:25:14 ​​Росулуллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар

1.   Росулуллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар._

2.   Росулуллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган.

3.   Росулуллоҳ (ﷺ)  Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган.

4.   Росулуллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди.

5.   Росулуллоҳ (ﷺ)  олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

6.   Росулуллоҳ (ﷺ)  кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

7.   Росулуллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди.

8.   Росулуллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар.

9.   Росулуллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар.

10.  Росулуллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган.

11.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган.

12.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган. У зот тамомила нур бўлганлар.

13.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган.

14.  Росулуллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган.

15.  Росулуллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган.

16.  Росулуллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган.

17.  Росулуллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар.

18.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган.

19.  Росулуллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар.

21.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2).

22.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар.

23.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2).

24.  Вафот эткан бандадан қабрда Росулуллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди.

25.  Росулуллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг суъратига кира олмайди.

26.  Росулуллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган.

27.  Росулуллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган.

28.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди.

29.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради.

30.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг  қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар.

31.  Росулуллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар.


32.  Росулуллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар.

33.  Росулуллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди.

34.  Росулуллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар.

35.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади.

Аллоҳумма солли аъла Саййидина Муҳаммад

https://t.me/goyibyoronlar
132 viewsMUHAMMAD RASULJON, 14:25
Ochish/sharhlash
2022-10-28 15:17:16 Атеистлар билан бўлган суҳбатларни кўп кузатаман. Уларнинг фикрлашини, тушунчасини кўриб бир фикрга келаман. Улар Аллоҳ борлигини ичидан ҳис қилсада, ибодатлар, ёки гуноҳлардан тийилиш нафсига оғир келганидан атеистликни танлаб қўя қолишади.

Бир атеист қиз ўз суҳбатида: «Мен доим кузатув остида бўлишдан қўрқар эдим. Доим кимдир мени кузатиб туриши менга ўзимни ноқулай ҳис эттирарди. Атеист бўлганимдан кейин ҳеч ким мени кузатмаётганини, ўзим хоҳлаганимдек ҳотиржамликни ҳис қиляпман» каби жумла айтди.

Аслида бу қиз ҳали ҳамон Аллоҳ уни кўриб турганини билишига аминман. Фақат у ҳотиржам гуноҳ қилишни хоҳлади. Чунки инсонни фитратида бор, қўрққанида, заифлигини ҳис қилганида, бирон-бир уни ҳимоя қила олувчига эҳтиёж сезади. Бу ҳимоя қилувчи албатта инсон бўла олмайди. Чунки у ҳам ўзига ўхшаган инсонда.

Доим кучли бўлиб юра олмайди инсон, ич-ичидан сажда қилиш, дуо қилиш истаги бўлади. Қийин аҳволга тушганда қўли билан дуо қилмаса ҳам, ҳеч бўлмаса Я Аллоҳ деган калима тилларидан тўкилади.

Яна бир атеист, мусулмон билан бўлган суҳбатда:
«Атеист бўлиш осон эмас. Чунки сизнинг бошингизга бирор бир дард келса, Роббингизга юзланасиз, унга дардингизни айтасиз ва енгиллайсиз. Бизда эса бошимизга бир дард келса, сиғинадиган, борадиган жойимиз йўқ. Ўзимизни ўзимиз еймиз», деган эди.

Ислом билан неъматлатирган, Ўзини танитиб қўйган Роббимга ҳамд!
https://t.me/goyibyoronlar
112 viewsMUHAMMAD RASULJON, 12:17
Ochish/sharhlash