Get Mystery Box with random crypto!

Gorizont

Telegram kanalining logotibi gorizont_uz — Gorizont
Kanal manzili: @gorizont_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 88.48K
Kanalning ta’rifi

Gorizont- Дунёда ва Ўзбекистонда рўй бераётган энг қайноқ сиёсий янгиликлар. Биринчи ва тезкор.
Дунёни биз билан кузатинг!
Админ: @bavariyFC

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2024-05-06 15:30:24
Анталияда деҳқонлар эшакларнинг йўқолиб кетиш хавфи остида қолганига эътибор қаратиш мақсадида эшакларининг никоҳ тўйини ўтказишди.

Батафсил Gorizontда...
21.6K views12:30
Ochish/sharhlash
2024-05-06 14:59:01
АҚШнинг Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатиб қўйиши Рафаҳ билан боғлиқ эмас

АҚШнинг Исроилга ўқ-дорилар етказиб беришни тўхтатиб қўйиши Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳда режалаштирилган қуруқликдаги операция билан боғлиқ эмас. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда. Телеканал маълумотларига кўра, вазият Исроилга кейинги қурол етказиб беришга таъсир қилмайди, бироқ ёрдамнинг тўхтатилиши сабаблари ҳақида ҳозирча тафсилотлар йўқ.

Axios аввалроқ Вашингтон Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш ўтган йилнинг 7 октябрида бошланганидан бери илк бор Исроилга ўқ-дорилар етказиб беришни тўхтатганини хабар қилган эди. 24 апрель куни АҚШ президенти Жо Байден Исроилга қарийб 26,5 миллиард доллар миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонунни имзолаганди.

Батафсил Gorizontда...
20.9K views11:59
Ochish/sharhlash
2024-05-06 14:36:33
Фаластинликлар Рафаҳ шаҳрининг шарқий қисмини Исроил ҳарбийлари шаҳарда операцияга тайёргарлик кўраётган пайтда эвакуация қилишга чақирганидан сўнг тарк эта бошлади маҳаллий ОАВ.

Батафсил Gorizontда...
22.1K views11:36
Ochish/sharhlash
2024-05-06 14:16:35
Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Америка мустақиллиги кунини муддатидан икки ой аввал нишонлади.

Батафсил Gorizontда...
23.5K views11:16
Ochish/sharhlash
2024-05-06 13:51:14
Саудия Арабистони нефт нархини июн ойидан оширади

Гап барча турдаги нефтнинг Осиё, Шимоли-Ғарбий Европа ҳамда Ўрта Ер денгизи мамлакатидан бўлган харидорлар учун ошиши ҳақида кетмоқда, деб ёзади Arab Light.

Батафсил Gorizontда...
24.3K views10:51
Ochish/sharhlash
2024-05-06 13:30:21
Айни кунларда Си Цзинпин давлат ташрифи билан Францияда бўлиб турибди.

Бугун Хитой раҳбари Елисей саройида Франция президенти билан учрашди.

Си Цзиньпин: "Биз Хитой-Франция муносабатлари ва Хитой-Европа Иттифоқи муносабатлари ўзаро ривожланишга ёрдам беради деб умид қиламиз. Хитой ва Европа Иттифоқи дунё тинчлиги ва тараққиётига ҳисса қўшиши керак”

Макрон: "Халқаро вазият ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ Евро-Хитой мулоқотини талаб қилмоқда."

Батафсил Gorizontда...
25.3K viewsedited  10:30
Ochish/sharhlash
2024-05-06 13:11:02
830 от кучи — Ferrari 12Cilindri суперкарини тақдим этди. Бу гибрид ёки электромобил эмас, балки бугунги кунда камдан-кам чиқаётган бензинда юрувчи автомобилдир.

Автомобил 830 от кучига эга В12 двигатели билан жиҳозланган. У 2,9 сонияда 100 км тезликка эриша олади. Максимал тезлиги эса соатига 340 километрдан ошади. Нархи 395 минг еврога баҳоланмоқда.

Батафсил Gorizontда...
26.3K views10:11
Ochish/sharhlash
2024-05-06 12:08:37
Россия Бош штаб Ғарб расмийларининг провокацион баёнотлари ва таҳдидларига жавобан Жанубий ҳарбий округи ва Ҳарбий-денгиз флоти қўшинларининг ракета тузилмалари билан “тактик ядро қуролидан фойдаланиш масалаларини амалий синовдан ўтказиш бўйича” машғулотларга тайёргарлик кўришни бошлади.

Жанубий федерал округ бу штаб-квартираси Ростовда бўлган, янги ҳудудлар, шунингдек, Адигея, Доғистон, Ингушетия, Кабардино-Балкария, Қалмоғистон, Карачай-Черкесия, Қрим ва Севастопол, Шимолий Осетия - Алания, Чеченистон, Краснодар ва Ставропол ўлкалари, Астрахан, Волгоград ва Ростов вилоятларини ичига олган ҳарбий округ.

Батафсил Gorizontда...
28.9K views09:08
Ochish/sharhlash
2024-05-06 11:59:01
Путиннинг икки йил олдинги баёноти:

"Бўлаётган воқеаларга аралашиш васвасасига тушиши мумкин бўлганлар учун бир нечта муҳим, жуда муҳим сўзлар. Ким бизга халақит бермоқчи бўлса ва бундан ҳам кўпроқ мамлакатимизга, халқимизга таҳдид солса, билсинки, Россиянинг жавоби дарҳол бўлади ва сизни ўз тарихингизда ҳеч қачон учратмаган оқибатларга олиб келади. Биз воқеаларнинг ҳар қандай ривожланишига тайёрмиз. Бу борада барча зарур қарорлар қабул қилинган. Умид қиламанки, мени эшитади."

Батафсил Gorizontда...
28.7K viewsedited  08:59
Ochish/sharhlash
2024-05-06 11:57:01
Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони топшириғига биноан стратегик бўлмаган ядровий кучларнинг жанговар топшириқларни бажаришга тайёрлигини ошириш мақсадида Бош штаб яқин кунларда ўқув машғулотларини ўтказишга тайёргарлик кўришни бошлади.

Машғулотлар давомида стратегик бўлмаган ядро қуролларини тайёрлаш ва қўллаш амалиётини ўтказиш бўйича комплекс тадбирлар ўтказилади.

Машғулотлар стратегик бўлмаган ядро қуролларидан жанговар фойдаланиш бўлинмалари шахсий таркиби ва техникасининг жавоб беришга тайёрлигини таъминлаш ҳамда айрим шахсларнинг провокацион баёнотлари ва таҳдидларига жавобан Россия давлатининг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини сўзсиз таъминлашга қаратилган.

Батафсил Gorizontда...
27.7K views08:57
Ochish/sharhlash