Get Mystery Box with random crypto!

АҚШда мигрантлар муаммоси анча жиддийлашмоқда. Нега Байден ҳук | Gorizont

АҚШда мигрантлар муаммоси анча жиддийлашмоқда. Нега Байден ҳукумати баъзи штатлар норозилигига қарамасдан миграцион сиёсатни қатъийлаштирмаяпти? Нега, Россия ва АҚШдаги миграцион сиёсат уларнинг иқтисоди каби буткул икки хил?

Гап, яна ўша асосчи-оталардан бири Томас Жефферсонга бориб тақалади. 1792-йилда, АҚШ Давлат котиби лавозимида ишлаётган Жефферсон доимгидек президент Жорж Вашингтонга ўз плантацияси йил давомида кўрган фойда ва зарарларни ёзиб, мактуб юборади (ҳозирги даромадлар декларациясига ўхшаш нарса). Шунда Жефферсон анчадан бери пайқаётган, лекин эътибор бермаётган бир нарсани баҳолашга қарор қилади. Жефферсон унинг Монтичеллодаги плантацияси даромади ҳар йили бир хил – 4 фоизга ошаётганини аниқлайди.

Бунинг сабабини билишга уринган Жефферсон ажойиб ўхшашлик топади – унинг қора танли қуллари сони (Жефферсон 600 дан ошиқ қулга эга бўлган) ҳам табиий кўпайиш (туғилиш) сабаб йилига 4 фоиздан кўпайётганди.

Жефферсон Вашингтонга шундай хат ёзади: “Менинг плантациям фойдасининг ҳар йили 4 фоизга ошиши унинг аҳолиси сони кўпайиши билан боғлиқ. Ҳар икки йилда бир марта фарзанд кўрувчи аёл, энг меҳнаткаш катта ёшли қулдан ҳам кўпроқ даромад келтиради. Шу маънода, илоҳий бурчларимиз ва манфаатларимизга тўлиқ мос келувчи чоралар кўриш керак. Мен сиздан назоратчиларга аёлларимиз ва уларнинг болаларига нисбатан муносабатда асосий мақсад бу одамларнинг иши эмас, балки уларнинг сонининг ўсиши эканлигини тушунтиришингизни сўрайман. Уларнинг сони қанча кўпайса — даромад ҳам шунча юқори бўлади”.

“Мамлакат аҳолиси, албатта, у ёки бу тарзда ўсиши керак, бу истеъмолчилар ҳисобидан яшаётган иқтисодиётни кўтариш учун кучли дастакдир”, АҚШ элитаси Жефферсоннинг ушбу қоидасига ҳалигача амал қилади. Хусусан, ташкил топгандан буён АҚШ аҳолиси ҳеч қачон камаймаган, Россияники эса бир неча бор камайган. АҚШ бугунги кунда аҳолини кўпайтириш муаммосини мигрантлар орқали ҳал қилмоқда. Шу сабаб ҳам федерал ҳукумат Жефферсон қоидасини бузмаслик, кучли иқтисодий рағбатдан айрилмаслик учун қатъий чоралар кўришга шошилгани йўқ. Манба.

Батафсил Gorizontда...