Get Mystery Box with random crypto!

Gorizont

Kanal manzili: @gorizont_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 89.99K
Kanalning ta’rifi

Gorizont- Дунёда ва Ўзбекистонда рўй бераётган энг қайноқ сиёсий янгиликлар. Биринчи ва тезкор.
Дунёни биз билан кузатинг!
Админ: @bavariyFC

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

1


Oxirgi xabar 502

2022-09-07 08:41:27
Кембриж университети тадқиқотчилари сичқон илдиз ҳужайраларидан фойдаланган ҳолда мия ва юрак уришини шакллантиришга қодир бўлган ҳужайраларга эга синтетик эмбрионни яратдилар.

EuroNews бу саъй-ҳаракатларни "одам ва сичқончанинг илдиз ҳужайраларидан эмбрион яратиш бўйича давом этаётган пойгадаги навбатдаги муваффақияти" деб таърифлади.

Австралияда дунёдаги биотехнологияларнинг аксарияти био- ва генетик муҳандислик соҳасидаги қонунчилик қисман соддалаштирилган ва етарли капитал мавжуд бўлган Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига ўтиши тахмин қилинмоқда.

@gorizont_uz
6.2K views05:41
Ochish/sharhlash
2022-09-07 08:14:08
Швейцарияда бу қишда мамлакатдаги газ тақчиллиги шароитида уйларини 19 даражадан юқори ҳароратгача қиздириб ҳукумат кўрсатмаларини бузган фуқаролар жаримага тортилади ва уч йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

Буни Блиcк газетасига мамлакат Иқтисодиёт департаменти матбуот котиби Маркус Спурндли тасдиқлади.

@gorizont_uz
6.9K views05:14
Ochish/sharhlash
2022-09-07 07:38:10
Ҳиндистонда эркак Матҳура шаҳридаги темир йўл вокзалида ухлаб ётган онадан 7 ойлик чақалоқни ўғирлаб кетди. Боланинг тақдири номаълум.

@gorizont_uz
1.2K views04:38
Ochish/sharhlash
2022-09-07 07:34:55
Ҳиндистонда чорва молларининг оммавий нобуд бўлиши кузатилмоқда.

Ражастҳан, Гужарат ва Уттаракханд штатларида 65 мингдан ортиқ ҳайвонлар касалланган, улардан 3 мингтаси касалликдан нобуд бўлган.

Маҳаллий ҳокимият органлари томонидан чорва молларини оммавий эмлаш, зарарланган ҳудудларга эксперт гуруҳларини жўнатиш орқали касаллик тарқалишининг олдини олиш бўйича фаол чоралар кўрилмоқда.

@gorizont_uz
1.3K views04:34
Ochish/sharhlash
2022-09-07 07:27:13 Россия Украинага қарши уруш давомида Евроиттифоққа 87,5 миллиард евродан ортиқ ёнилғи сотган

Россия 24 февралдан 24 августгача бўлган давр оралиғида ёнилғи экспортидан 158 миллиард еврога яқин даромад олди. 6 сентябр ҳолатига кўра, Евроиттифоқ мамлакатлари Россиядан ёнилғи сотиб олиш учун 87,5 миллиард евродан ортиқ маблағ сарфлаган. Бу ҳақда CREA (Энергия ва тоза ҳавони тадқиқ қилиш маркази) халқаро ташкилоти маълум қилди.

Ташкилот маълумотларига кўра, Россия ёнилғисининг бошқа йирик импортёрлари Хитой (34,9 миллиард евро), Туркия (10,7 миллиард евро), Ҳиндистон (6,6 миллиард евро), Япония (2,5 миллиард евро), Миср (2,3 миллиард евро) ва Жанубий Корея (2 миллиард евро) ҳисобланади.

CREA ташкилотининг эътибор қаратишича, Россия етказиб бериш ҳажмининг пасайишига қарамасдан, йўқотишлар ўрнини ёнилғи нархининг кўтарилиши ҳисобига қопламоқда. Натижада мамлакатнинг ҳозирги кундаги даромади аввалги йиллардагига нисбатан анча кўпроқни ташкил этмоқда.

@gorizont_uz
1.7K views04:27
Ochish/sharhlash
2022-09-07 07:25:39 Россия Украинадаги урушда фойдаланиш учун Шимолий Кореядан миллионлаб ракета ва артиллерия снарядларини сотиб олди

Бу ҳақда The New York Times Америка разведкасига таяниб ёзмоқда. Шунга ўхшаш маълумотни CNN телеканалига берган интервьюсида исмини ошкор этмаган америкалик амалдор ҳам маълум қилганди.

Ушбу разведка маълумотлари Россия томонидан Эрон ҳужумчи дронларининг биринчи партиясини сотиб олгани ҳақида маълум бўлганидан бир неча кун ўтиб эълон қилинди.

АҚШ маъмуриятининг фикрича, Ғарб санкциялари туфайли Россия қурол-яроғ таъминотининг кескин танқислигини бошдан кечирмоқда ва келажакда КХДРдан янада кўпроқ ҳарбий техника сотиб олишга ҳаракат қилиши мумкин.

@gorizont_uz
1.8K views04:25
Ochish/sharhlash
2022-09-07 07:10:19
Яндекс ва Google’нинг бир хил қидирувга берган жавоблари.

@gorizont_uz
2.6K views04:10
Ochish/sharhlash
2022-09-06 16:12:50 Ҳиндистон Буюк Британияни ортда қолдириб дунёнинг 5-иқтисодиётига айнланди

Буюк Британиянинг Консерватив партияси мамлакатни бошқариш учун янги лидер сифатида Лиз Трaссни сайлашганини эълон қилди. 47 ёшли аёл мамлакатнинг охирги 6 йил ичидаги 4-бош вазирига айланди.

У мамлкатни икки хонали инфляция, рецессия, ишсизлик хавотирлари, электр энергия нархлари ошиши ва келаётган қишдаги ёқилғи дефицити каби муаммолар гирдобида бошқаришига тўғри келади.

Шу билан бирга Қироллик иқтисодиёти яқиндагина Дунёнинг "бешинчи иқтисодиёти" титулини бир пайтлар ўзининг мустамлакаси бўлган Ҳиндистонга бой берди ва 6-ўринга тушиб улгурди.

Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра Ҳиндистон 2021 йилнинг охири 3 ойида ва 2022 йилнинг 1-чорагида иқтисодий кўрсаткичлар бўйича Буюк Британиядан ўзиб кетди ва дунёнинг 5-иқтисодиётига эга мамлакат сифатида эътироф қилинди. Мутахассислар Ҳиндистон камида 2027 йилгача бу позицияни ушлаб туришини прогноз қилишмоқда.

@gorizont_uz
5.7K views13:12
Ochish/sharhlash
2022-09-06 15:07:12
Қайси мобил иловада картадан картага пул ўтказмалари энг паст фоизга эга?

Apelsin: UzCard - 0,35%, Ҳумо - 0% (50 миллионгача)
• Тенге Банк: UzCard – 0,3%, тенгедан тенгега – 0%
• Алиф Моби: UzCard ва Ҳумо - 0% (ойига 3 миллионгача)
• Давр Банк: UzCard ва Ҳумо - 0% (ойига 3,5 миллионгача)
• Humans: UzCard - 0,25%, Ҳумо - 0%, банк ичида - 0%
• Joyda: SQB дан SQB гача - 0%
• Анор Банк: UzCard – 0,4%, Ҳумо – 0%, банк ичида – 0%
• Ипак йўли: банк ичида - 0%
• Инфин Банк: банк ичида - 0,25%

* Ўтказиш шартлари вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин.

@gorizont_uz
7.1K views12:07
Ochish/sharhlash
2022-09-06 14:52:47
Британия бош вазири Борис Жонсон ўз ўрнини, яънги бош вазир Лиз Трaссга топширди.

@gorizont_uz
6.0K viewsedited  11:52
Ochish/sharhlash