Get Mystery Box with random crypto!

Gorizont

Telegram kanalining logotibi gorizont_uz — Gorizont
Kanal manzili: @gorizont_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 91.41K
Kanalning ta’rifi

Gorizont- Дунёда ва Ўзбекистонда рўй бераётган энг қайноқ сиёсий янгиликлар. Биринчи ва тезкор.
Дунёни биз билан кузатинг!
Тижорий ҳамкорлик: @bavariyFC

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

1


Oxirgi xabar 495

2022-09-28 08:12:52
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазири Ўзбекистонга келди

27 сентябрь куни Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазири доктор Тавфиқ бин Фавзан ар-Робиа бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

@gorizont_uz
10.3K views05:12
Ochish/sharhlash
2022-09-28 07:51:46
Администрация раҳбари Сардор Умурзаков кеча ўтказган танқидий мажлисининг аудиоси.

@gorizont_uz
12.5K views04:51
Ochish/sharhlash
2022-09-27 10:02:00 Бугун Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинмаган ДХР, ЛХР ҳамда Запороже ва Херсон вилоятларининг босиб олинган ҳудудларида Россияга қўшилиш бўйича референдумлар якунланмоқда.

Кечаги кун натижаларига кўра, Запороже вилоятида 66,5 фоиз, Херсон вилоятида – 63,6 фоиз, ЛХРда – 83,6 фоиз, ДХРда – 86,9 фоиз иштирок этган. Шундай қилиб, референдум барча тўртта ҳудудда бўлиб ўтди (бунинг учун сайловчиларнинг 50 фоиздан кўпроғи иштирок этиши зарур).

Қрим Республика сиёсий ва социологик тадқиқотлар институти (РИПСИ) Запороже вилояти мақоми бўйича референдум вақтида минтақада экзит-полл ўтказмоқда. Институт маълумотларига кўра, респондентларнинг 92,7 фоизи Запороже вилоятининг Россия таркибига киришини қўллаб-қувватлайди.

Референдумнинг дастлабки уч кунида Донецк 115 марта ўққа тутилган. 3 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, 12 нафари яраланди. Душанба куни зарабалар яна бошланди. Кировский туманида халқаро Женева конвенцияси томонидан тақиқланган ПФМ-1 ("барглари" деб аталадиган) кластер миналаридан ўққа тутилган. Донецкнинг Кировский туманида яшовчи фуқаро сайлов участкаларидан бири яқинида шундай минада портлатилган.

Украина Қуролли Кучлари ҲИМАРС МЛРСдан ЛХРнинг Россияга кириши бўйича референдум учун сайлов участкаси жойлашган Рубежное шаҳридаги мактабга зарба берди, бинога олтита ўқ тушди. Запороже вилоятида 20 дан ортиқ ракета зарбалари амалга оширилди.

@gorizont_uz
3.5K views07:02
Ochish/sharhlash
2022-09-27 09:30:24
The Economist Россияни мағлуб этиш учун режасини маьлум қилди:

- "Украинанинг дўстлари уни қурол-яроғ юбориш орқали кучайтиришлари керак. Ғарб ҲИМАРС бир нечта ракета тизимлари учун узоқ масофали ракеталарни юбориши керак.
- Европа учун асосийси жаноб Путиннинг энергетик шантажига қарши туриш. Энг муҳим вазифа оғриқли оқибатларга қарамай, бирдамликни сақлаб қолишдир.
- Россия иқтисодиёти санкцияларга кутилганидан анча яхши бардош берди, лекин аста-секин турғунлашмоқда ва энергиянинг қулай нархлари тушиб кетди. Ғарб режим ва рус халқи ўртасида ихтилоф қолдиришга ҳаракат қилиши керак.
- Ғарб етакчилари фақат жаноб Путин билан келишмовчиликда эканликларини, қочқинларни, айниқса, энг ўқимишлиларини хуш кўришларини таъкидлашлари керак.
- Тез орада Россия элитаси изоляциядан чарчайди, хавфсизлик кучлари эса беҳуда ҳарбий ҳаракатлардан.

@gorizont_uz
4.9K views06:30
Ochish/sharhlash
2022-09-27 08:59:01
Ҳақиқий рус ва Қозоғистонлик руснинг фарқи!

@gorizont_uz
6.1K views05:59
Ochish/sharhlash
2022-09-27 08:31:07
Грузия чегарадан ўтаётган россияликлардан юқоридагидек мазмунда ариза олишмоқда.

@gorizont_uz
6.7K views05:31
Ochish/sharhlash
2022-09-27 08:09:01
Бу йилги GREEN CARD лотереясига рўйхатдан ўтиш 5 октябрьга белгиланди.

- Иштирок этишга ариза топшириш учун расмий веб-сайт
- DV-2024 га ариза топшириш бўйича кўрсатмалар.

@gorizont_uz
7.5K viewsedited  05:09
Ochish/sharhlash
2022-09-27 07:50:16
Саудия Арабистонида етказиб бериш хизмати.

@gorizont_uz
9.0K views04:50
Ochish/sharhlash
2022-09-27 07:31:01 Кейинги икки ўн йилликда глобал сиёсий тафаккурда “либерализм инқирози”, “демократия инқирози”, “авторитар бошқарувнинг оптималлиги” каби қарашлар анча ўсиб борди. Бундай қарашларнинг шаклланишида дунёдаги энг йирик авторитар давлатлар бўлмиш Хитой Халқ Республикасининг ўсиши, Путин Россиясининг геосиёсий ўйинлари ҳам катта ҳисса қўшди.

Путин, собиқ КГБчи сифатида, ички ва ташқи сиёсатни асосан “махсус операция” шаклида олиб борди. Натижада, мураккаб ва институтлашган демократик бошқарувдан кўра, якка шахс бошқарадиган, марказлашган ва ресурсларни жамлаб “махсус операциялар” ўтказадиган авторитар бошқарув анча қулай ва самарали кўринарди.

Марказлашган ва якка шахс бошқарувига асосланган авторитаризм, ҳар хил келишувлар ва демократик жараёнлар билан ўз вақтини йўқотмасдан, вақти келганда жамиятни сотиб олиши ёки бостириши ҳайратланарли даражада самарали кўринди. Лекин авторитар бошқарувнинг энг фундаментал нуқсони – бу унинг легитимлик дефицити бўлди.

Жамият, одамлар ўзлари истамаган ҳокимиятга чидаб яшашлари мумкин, лекин маълум муддатгача экан... Вақти келганда, легитимлик дефицити билан оғрийдиган ҳокимият, кутилмаганда, ижтимоий норозиликлар остида қолиб кетиши муттасил кузатиляпти.

Демократик бошқарув эса, қанчалик зиддиятли, секин, заиф кўринмасин, лекин бу тизимга муттасил равишда одамларнинг, жамиятнинг рози-ризолиги юқори қийматларда қўшилгани учун, у нақадар барқарор эканлиги ўз тасдиғини топаяпти. Бугунги ахборот глобаллашувининг янги тўлқини замирида ижтимоий тармоқлар турибди.

Узоқ муддатли авторитар давлатлар легитимлик инқирозининг янги фазасига кирди: Россия, Белоруссия, Эрон, Хитой ва ҳ.к. Авторитар давлатларнинг йиқилиши кўп омилларга боғлиқ. Агар режимлар ўзларини сақлаб қолиш учун қаттиқ куч ишлатса, ўзларини сақлаб қолишлари мумкин, лекин жамиятнинг ишончсизлиги ва тарихий нафрати янада чуқурлашади ва сарҳисоб кечиктирилади.

Ўзбекистон каби қаттиқ авторитаризм ҳолатидан чиққан ва демократия томон реал қадамлар ташлашга ҳадиксираётган давлатларда тарихий имконият бор. Жамиятнинг ишончини ошириш ва демократик жараёнларни жонлантириш орқали, ҳокимият легитимлигини парваришлаш ва шу йўл билан ҳокимиятни мустаҳкамлаш учун қулай тарихий муҳит мавжуд.

Дунёда демократиялар ҳақиқатданам инқирозда. Демократияларнинг инқирози ушбу жамиятлардаги мураккабликларни етарлича инобатга олмаганлигида бўляпти. Лекин авторитар давлатлар янада кучлироқ инқирозда. Ва яқин ўн йилликларда юз берадиган тиктоник геосиёсий ўзгаришлар, баъзи қудратли авторитар давлатларнинг йиқилиши, баъзиларининг мислсиз жиддий инқирозда бўлиши билан белгиланади.
Камолиддин Раббимов

@gorizont_uz
7.6K views04:31
Ochish/sharhlash
2022-09-27 07:30:11
VITEK
Совуқ кунлар бошланмоқда Уйингизни қандай иситишни билмаябсизми?

Биз ҳамма кутган Кондиционерни яна олиб келдик. Фақат бу сафар сони жудаям кам
● Тўрт хил режимда ишлайди
● Пулт орқали бошқарилади
● 25-30 квадратни иситади
● 1-2 КВ (Экономний)
● Иситиши +36, Совутиши зор

Деворга жуда осон ўрнатиладиган бу кондиционер қиш ва ёз мавсуми учундир

Гарантия 2 йил
Факат 1 Кун
Буюртма беришга шошилинг

Эски нархи:1.900.000сўм
Акция нархи: 750.000

БЮРТМА1 БЕРИШ

+998332751111
+998990951111

Телеграм, @siborlint
Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд!

@Arzon_online_uz
7.4K views04:30
Ochish/sharhlash