Kanal manzili:
Toifalar:
Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
95.00K
Kanalning ta’rifi
Gorizont- Дунёда ва Ўзбекистонда рўй бераётган энг қайноқ сиёсий янгиликлар. Биринчи ва тезкор.
Дунёни биз билан кузатинг!
Тижорий ҳамкорлик: @bavariyFC
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
0
2 stars
2
1 stars
1
Oxirgi xabar 493
2022-09-30 07:16:13
Қозоғистон Россия билан чегара ҳудудларига қўшимча кучларини жойлаштирмоқда
Қўшимча кучларнинг жойлаштирилишига россияликларнинг ноқонуний чегарани кесиб ўтишлари сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
@gorizont_uz
9.1K views04:16
2022-09-30 06:40:08
Доғистон муфтийсининг рафиқаси Владимир Путинга мурожаат қилиб, минтақа аҳолисини олти ойга қолдиришни сўради.
Республика ҳукумати бу даврда “доғистонлик болаларни ўқув марказларида профессионал тарзда ўқитишга” ваъда бермоқда.
Унинг таъкидлашича, 3,1 миллион аҳолига эга республикадан уч мингдан ортиқ доғистонликлар аллақачон фронтда. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда "ҳар қандай жанговар техникани билмайдиган, умуман ҳеч қандай қуроль турини яхши билмайдиган мутлақо тайёр бўлмаган ёшлар" жангга киришмоқда.
@gorizont_uz
9.9K views03:40
2022-09-29 15:25:13
Россиядан Қозоғистонга келган рус йигитларни тутиб олиб улардан Қрим кимни ери эканини ва улар нега ватанини ҳимоя қилишдан қочгани сўроқ қилинди.
@gorizont_uz
7.7K views12:25
2022-09-29 14:22:17
Россия таркибига янги ҳудудларни қўшиш бўйича келишувларни имзолаш маросими 30 сентябр куни Кремлда Москва вақти билан соат 15:00 да бўлиб ўтади, дея маълум қилди Путин матбуоти котиби Песков.
@gorizont_uz
9.1K views11:22
2022-09-29 14:00:39
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украинадаги ядровий хавфсизлик учун қўшимча 35 миллион доллар сўрамоқда
Маблағлар "АҚШнинг Украинанинг ядровий тайёргарлигини сақлаб қолиш бўйича умумий саъй-ҳаракатлари учун, хусусан, қўшимча сенсорлар сотиб олиш ва техник хизмат кўрсатиш, маълумотларни баҳолаш ва таҳлил қилиш, шунингдек, Украина Миллий гвардиясини атом электр станцияларида ҳимоя воситалари билан таъминлаш учун АҚШ Миллий Ядро хавфсизлиги бошқармасига йўналтирилиши керак".
@gorizont_uz
9.4K views11:00
2022-09-29 13:01:37
"Путин мағлуб бўлмагунча Украина Британиянинг ёрдамига ишониши мумкин – Буюк Британия Бош вазири Лиз Трасс.
@gorizont_uz
10.3K views10:01
2022-09-29 12:02:04
Хитой “Бир камар, бир йўл” инфратузилма дастури орқали Осиё, Африка ва Лотин Америкасида ўз таъсирини кенгайтириш учун 1 триллион доллар сарфлади.
@gorizont_uz
10.8K views09:02
2022-09-29 11:02:01
Украина Қуролли Кучлари Қримга 2023-йилнинг ўрталарига қадар киради, - АҚШнинг Европадаги кучларининг собиқ қўмондони Бен Ходжес
“Мен ҳали ҳам умид қиламанки, жорий йил охиригача Украина кучлари Россия қўшинларини 23-февралдаги позицияларига қайтаради, келаси йилнинг ўрталарида эса украиналиклар Қримда бўлади”, — деди Ходжес. Россия Федерациясининг ядро қуролидан фойдаланиш имкониятига келсак, бу даргумон. Бу Путин учун мавжуд вариантлар тугашини англатади, деди Бен Ходжс LRT телеканалига берган интервюсида.
@gorizont_uz
11.4K views08:02
2022-09-29 10:01:42
Украина, НАТО, Aмерика ва Россия.
@gorizont_uz
16.8K views07:01
2022-09-29 09:31:07
Дубайда муҳтожлар учун бепул нон пишириш автоматлари ўрнатилди
Кам таъминланган оилалар ва меҳнаткашларга ёрдам бериш мақсадида “Нон ҳамма учун” акцияси бошланди.
Бир нечта озиқ-овқат дўконларининг кириш қисмида жойлашган автоматлар кунига икки марта тўлдирилади ва ноннинг ўзи бир дақиқада тайёрланади.
Бундай автоматларга талаб катта, шунинг учун улар сонини кўпайтиришни режалаштирмоқдалар.
@gorizont_uz
12.7K views06:31