Get Mystery Box with random crypto!

Reuters: Тайван, агар Хитой қўшинлари Тайванга кирса, қарши ҳу | Gorizont

Reuters: Тайван, агар Хитой қўшинлари Тайванга кирса, қарши ҳужум қилишга ваъда берди

"Бизнинг денгиз ва ҳаво ҳудудимизга 12 денгиз милига кирган самолётлар ва кемалар учун миллий армия истисносиз ўзини ўзи ҳимоя қилиш ва қарши ҳужум қилиш ҳуқуқидан фойдаланади", деди Бош штаб бошлиғининг операциялар ва режалаштириш бўйича ўринбосари Лин Венхуан.

Ҳарбийлар таҳдид қилгандан сўнг ўз ҳудудини тарк этиш ҳақидаги огоҳлантиришларга қулоқ солмаган Хитой дронларига “қарши ҳужум” қилиш учун худди шу ҳуқуқдан фойдаланади, дея қўшимча қилди Лин.

Тайван қуролли кучлари яхши жиҳозланган, аммо хитойликлардан кам. Орол маъмурияти раҳбари Тсай Ин-вен мудофаа харажатлари ошишини маълум қилди.

@gorizont_uz