Get Mystery Box with random crypto!

Малайзия Туризм, санъат ва маданият вазирлиги (Motac) бу йил 9 | Global Halal

Малайзия Туризм, санъат ва маданият вазирлиги (Motac) бу йил 900 минг мусулмон сайёҳни қабул қилишни мақсад қилган.

1 апрель куни мамлакат чегаралари қайта очилганидан сўнг, Motac Малайзиянинг саёҳат жойларини, шу жумладан чет элда ислом туризмини тарғиб қилиш учун бир қатор дастурлар ишлаб чиқди.

Ушбу дастур Малайзияни мусулмонлар учун қулай сайёҳлик нуқтаси сифатида намойиш этишдан иборат.
Ҳафта давомида ўтказиладиган тадбирларда санъат ва маданий кўргазмалар, курорт ва соғломлаштириш жойлари, дам олиш масканлари, озиқ-овқат ва ичимликлар ҳақида маълумот бериб бориш кўзда тутилган.

Яқинда Малайзия “Динар Стандард”нинг Глобал ислом иқтисодиёти 2022 ҳисоботида (SGIE Report) саёҳат рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.

Ислом Туризм Маркази (ITC) бош директори Датук Моҳмед Розиб Ҳасаннинг айтишича, Ислом туризми ҳафталиги саноат иштирокчиларига мусулмонларга мос маҳсулотлар ва хизматларни тақдим этиш учун платформа яратади.

Апрель ойи ҳолатига кўра, мамлакатга жами 460 минг мусулмон сайёҳ келган. Мамлакат 2028 йилга келиб 230 млн мусулмон сайёҳдан 225 млрд доллар миқдорида даромад келишини кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Малайзия 1 апрелда туристлар учун очилганидан буён 1 млн сайёҳни жалб қилди. 2022 йилда хорижлик сайёҳлар сонини камида 2 млн нафарга етказиш чораларини кўрмоқда.

@globalhalal_uz