Get Mystery Box with random crypto!

Ислом Тараққиёт Банки (ИТБ) халқаро молия ташкилоти бўлиб, бош | Global Halal

Ислом Тараққиёт Банки (ИТБ) халқаро молия ташкилоти бўлиб, бош қароргоҳи Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган.

Ушбу банкка 57 мамлакат аъзодир. ИТБнинг асосий вазифаси аъзо мамлакатларда ислом дини талабларига мувофиқ бўлган ижтимоий ва иқтисодий тараққиётни қўллаб-қувватлашдан иборат.

ИТБ аъзо мамлакатларда давлат ва хусусий секторга қарашли йўллар, каналлар, тўғонлар, мактаблар, касалхоналар, уй-жойлар, қишлоқ туманларини ривожлантириш ва бошқа шу каби қишлоқ хўжалиги ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиради. Банк давлат-хусусий шерикчилик механизмига алоҳида эътибор беради.

Ташкил топган вақтидан бошлаб ИТБ гуруҳининг бутун дунё бўйлаб молиялаштирган лойиҳаларнинг умумий қиймати 2019 йил якуни ҳолатига кўра 145 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

ИТБ Ўрта Осиё мамлакатлари билан ҳам фаол ишлаб келмоқда. Жумладан, Ўзбекистон 2003 йилдан бери ИТБ аъзоси саналади. Шу вақт оралиғида 112 та лойиҳа (50 таси тугалланган) молиялаштирилган. Ажратилган умумий маблағ 2,4 млрд долларни ташкил этади.

Қўшни давлатларга эътибор қаратадиган бўлсак, ушбу кўрсатгичлар қуйидагича кўринишда бўлади:
• Қозоғистонда жами 1,6 млрд долларлик 69 та лойиҳа (54 таси тугалланган);
• Туркманистонда 1,2 млрд долларлик 22 та лойиҳа (15 таси тугалланган);
• Қирғизистонда 416 млн долларлик 71 та лойиҳа (47 таси тугалланган).

@globalhalal_uz