Get Mystery Box with random crypto!

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) туризм вазирларининг навбатдаг | Global Halal

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) туризм вазирларининг навбатдаги – XII исломий конференцияси 2024 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтади. ИҲТ туризм вазирларининг XI исломий конференцияси ҳисоботида бу ҳақда сўз боради.

Ушбу конференциянинг жорий йилдаги йиғилиши 28-29 июнь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида “Туризмни ривожлантиришда маҳаллий бирлашмаларнинг ўрни” мавзусида бўлиб ўтди.

Унда ИҲТ бош котибияти, ИҲТ институтлари, минтақалар ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари, туризм бўйича масъул вазирлар ҳамда делегациялардан иборат 37 аъзо давлат иштирок этди.

Маълумот учун, туризм вазирларининг исломий конференцияси (ICTM) 2000 йилдан бери ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинмоқда.

Уларда, жумладан, мусулмон жамоаларининг туризм билан боғлиқ масалалари, ИҲТга аъзо мамлакатларда туризм соҳасида кузатилаётган сўнгги ўзгаришлар, хусусан, халқаро туристлар ташрифи, халқаро туризм тушумлари ҳамда ички туризм масалаларини кўриб чиқади.

Аввалроқ, туризм вазирларининг XI исломий конференциясида Хива шаҳри ислом дунёсининг туризм пойтахти деб эълон қилингани ҳақида хабар қилган эдик.

@globalhalal_uz