Get Mystery Box with random crypto!

Бахт қасри калитлари # — Гоҳ-гоҳида жуфти ҳалолингиздан оз | Ginekologiya Ayollar Salomatligi

Бахт қасри калитлари #

— Гоҳ-гоҳида жуфти ҳалолингиздан оз муддатга ғоиб бўлишингиз эр-хотинлик алоқалари янада қувватланишига ёрдам беради. Узоқ муддат ғоиб бўлиш эса, оилавий ҳаётнинг бузилишига олиб келади;
— Эр-хотин орасида келиб чиққан ҳар қандай можаро келаси кунга ўтиб кетмаслиги лозим;
— Ўтмишда қолган тажрибаларни ёки бошқа бир аёл ёки келинга боғлиқ ўтмишларни мисол қилиб айтавермаслик керак;
— Идеаллик талаб қилишдан узоқ бўлинг. Ҳаётингизда мўжизалар рўй беришини кутиб яшаманг;
— Ҳар фурсат топилганида рафиқангизга муҳаббатингизни изҳор қилаверинг;
— Ўткир танқидлар, нишли гаплар эр-хотинлик ҳаётини барбод қилишини унутманг;
— Ўртадаги можаро, келишмовчиликларни тор доирада ҳал қилиб олинг, кенгайиб кетишига йўл қўйманг. Доим муаммонинг жиловини қўлингизга олинг;
— Ҳаддан зиёд рашқ, шак-шубҳа ҳаётни бузади. Ҳурматли эр-хотин, ўзаро муомалангизни гумонлар ва ўй-хаёллар устига барпо қилманг

Batafsil maʼlumot
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFUGzAOt1DIhryJCBQ