Get Mystery Box with random crypto!

Болаларнинг оғиз бўшлиғида оқ тошмалар тошишига сабаб нима? | Ginekologiya Ayollar Salomatligi

Болаларнинг оғиз бўшлиғида оқ тошмалар тошишига сабаб нима?

Шифокор Фаррух Ўрмонов:

Стоматит - бу оғиз бўшлиғининг шиллиқ пардаларида (лаблар, тил, ёноқларнинг ички юзаси, тиш гўшти) яллиғланиш жараёни билан кечадиган касаллик. Бундай пайтда болада қуйидаги шикоятлар кузатилади:
оғриқ
ачишиш
шиш
оғиз бўшлиғининг қизариши
оғиздан нохуш ҳид келиши
кўп сўлак ажралиши
оқ тошмаларнинг пайдо бўлиши
тана ҳароратининг кўтарилиши

Касалликни келтириб чиқарадиган сабаблар қуйидагилар:
оғиз бўшлиғига инфекция, бактериялар тушиши
травматик ҳолат
ошқозон ичак фаолиятининг бузилиши.

Чақалоқларда бу ҳолат кўп учрайди, чунки бу ёшда болалар оғзига ҳар хил нарсаларни солади. Касалликнинг бир нечта турлари мавжуд. Даволаш учун педиатр ва стоматолог кўригидан ўтиш керак.

Batafsil maʼlumot
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFUGzAOt1DIhryJCBQ