Get Mystery Box with random crypto!

3 августгача “Ташаббусли бюджет”га таклифларни илгари суриш му | G'ijduvon tuman OpenBudget

3 августгача “Ташаббусли бюджет”га таклифларни илгари суриш мумкин

Фуқаролар томонидан илгари суриладиган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида 900 млрд сўм маблағлар йўналтирилади.

“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2-мавсуми:

1-босқич — таклифларни илгари суриш – 15 июлдан – 3 августгача (Қорақалпоғистон Республикасида – 15 августдан – 4 сентябргача);

2-босқич — лойиҳаларни саралаб олиш – 4 августдан – 23 августгача (Қорақалпоғистон Республикасида – 4 сентябрдан – 24 сентябргача);

3-босқич — лойиҳаларга овоз бериш – 24 августдан – 12 сентябргача (Қорақалпоғистон Республикасида – 24 сентябрдан – 14 октябргача) давом этади.

Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан лойиҳани илгари суринг, овоз тўпланг ва ғолиб бўлинг! Ташаббус кўрсатинг!