Get Mystery Box with random crypto!

Боллада айб йў Тестдан ёмон натижа қўлга киритилгани учун ўқу | 📢Gijduvan_Info 🌏

Боллада айб йў

Тестдан ёмон натижа қўлга киритилгани учун ўқувчиларни, мактабларни ёппасига айблаш бошланди.

Лекин, "сити" қуриб орасига боғча, мактаб қурмаган ҳокимлар "оппоқ"

Ҳар қанчадир аҳолига битта мактаб қурилиши керак, деб айтолмаган вазирлар "оппоқ"

Бугун эрта халқ таълими бошқармаю бўлимларида қаттиқ мажлислар бўлади. Ўқитувчию директорлар маломат қилинади. Лекин, бир хонада 45 та болани ўқитиб бўладими ўзи, деган саволни ҳеч ким ўзига бермайди. 2-3 смена дарс ўтишга одам боласи чидайдими, деб итам сўрамайди.

Ўқитувчи сариқ чақага "интернет болалари"ни одам қилиб бериши учун маълум шароит ва стандартлар жорий қилинадими ўзи ё фақат соққани босиш ҳақида ўйлаймизми?

Нажот таълимда, деган жадид боболар гапини ёдлаб олиб минбарда айтган билан иш битсайди кошки...

@tentakminds