Get Mystery Box with random crypto!

'Президент бобо, уйни бузганларга айтинг: уйимизни қайтариб бе | 📢Gijduvan_Info 🌏

"Президент бобо, уйни бузганларга айтинг: уйимизни қайтариб берсин"- болалар

Видеога илова қилинган мурожаатда айтилишича, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳокимлиги ер берамиз, деб фуқарони уйини "снос" қилишган.

"Мулк ҳуқуқи-қуш ҳуқуқи" принципига содиқ масъуллар томонидан қонунлар бузилаверганидан одамларнинг Президентга мурожаат қилиб, нажот кутиши кўпайиб бормоқда назаримизда.

Бу ёқда янги Конституцияда мулк ҳуқуқини кучайтирмоқчимиз. Бироқ асосий муаммо ва норозилик бу эмас. Балки давлат хизматчиларининг давлат қиёфасида ёки оддий айтганда давлат номидан иш кўрувчиларнинг ўзи Конституциядаги бор нормаларга амал қилмаслигида. Бу оддий одамларда давлат ўзи қонунбузар, деган фикр уйғотади.

@deputat_kusherbayev