Get Mystery Box with random crypto!

Гепамед-ультра

Telegram kanalining logotibi gepamed_ultra — Гепамед-ультра Г
Telegram kanalining logotibi gepamed_ultra — Гепамед-ультра
Kanal manzili: @gepamed_ultra
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 874
Kanalning ta’rifi

Гепамед-ультра хусусий тиббий корхонаси
🖍 Мурожаат учун @gepamedultra_admin
🌐 Расмий сайтимиз: http://www.gepamed.uz

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2022-08-07 20:00:07 Оддий маънода психопат – бу мураккаб маньяк ёки ўз хис туйғуларини хаддан зиёд (ноадекват) ифода этувчи одам. Аслида эса хамма нарса анча мураккаброқ. Психопат жуда оддий, хатто жозибали кўриниши мумкин. Доим хам унинг хулқи асоциал эмас, аксинча у хурматли ва муваффақиятли мутахассис бўлиши мумкин.
Аммо шу билан бирга унда тавба ва рахм шавқат қилиш қобилиятини пасайиши, ёлғончи, эгоцентрик ва хиссий реакцияларнинг юзакилиги каби хусусиятлар намоён бўлади. Бу фазилатларнинг тўплами психопатни шафқатсиз манипуляторга айлантиради.
Шунинг учун бизнинг олдимизда ким турганини аниқлаш жуда қийин: машаққатли мехнат орқали юқори мартабаларга эришган мафтункор одамми, ёки керак пайтида хар кимни иккиланмай ва афсусланмасдан «бир ёқи қиладиган» маккор интриганми? Сўнгги тадқиқотлар психопатларга хос бир қатор белгилар хақида маълумот беради.

1. Улар маълум мансабларни эгаллайди
Оксфорд универститети психологи Kevin Dutton ўзининг «Психопатлар донолиги» китобини ёзиш пайтида ўтказган аноним сўровига кўра психопатлар қуйидаги касб ва лавозимдаги одамлар орасида кўп учрайди:
• бош директор;
• адвокат;
• оммавий ахборот воситалари вакили;
• сотиш бўйича мутахассис;
• хирург;
• журналист;
• милиция ходими;
• шеф повар;
• давлат ишчиси.
Бу дегани хар бир бошлиқ ёки адвокатнинг шахсият бузилиши бор дегани эмас. Эхтимол бу лавозимларда психопатлар ўз потенциалини намоён қилиш ва муваффақиятга эришиши осон бўлади.

2. Тунни афзал кўради
2013 йилда авсралиялик олимлар томонидан чоп этилган тадқиқотга кўра психопатлар бойқушларга ўхшайди. Психологияда «қоронғу триада» вакиллари мавжуд бўлиб, унга психопатлар билан бир қаторда нарцисслар (ўзига ортиқча бино қўядиган инсонлар) ва макевиаллистлар (маккор ва фирибгар инсонлар) киритилади. Текширув аниқлашича бу триада вакиллари бошқа йиртқичлар сингари бошқалар ухлаб, химоясиз бўлиб қоладиган куннинг қоронғу вақтини афзал кўради.

3. Эснамайди
Эснашнинг юқумлилиги эмпатия (хамдардлик) билан боғлиқдир. Психопатларнинг бунга мойиллиги маълум эмас ва шунинг учун уларнинг бировдан кейин эснаши эхтимоли камроқ. Америкада 2015 йилда ўтказилган юқумли эснаш ва психопатия (Contagious yawning and psychopathy) тадқиқоти буни тасдиқлайди.

4. Аччиқни хуш кўради
2015 йили «Appetite» илмий журналида чоп этилган тадқиқот натижаларига кўра психопатлар ва садистлар (зўравон, бировларни қийнаб лаззат оладиган инсонлар) аччиқ овқатларни хуш кўрар экан. Шунингдек, улар джин тоник (музли лимонли) коктейли, аччиқ қора кахва, қора шоколад, брокколи, карам, турп ва кучли пивони ёқтиради. Инсбрук Университети текширувчилари айтишича аччиққа қарамлик макевиаллизм, нарциссизм, садизм, тажовузкорлик (агрессия) ва бошқа антисоциал характер хусусятлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.

5. Кўп селфи қилади
Бир қарашда кўп селфи қиладиган инсонлар очиқ кўнгил ва ўз таассуротларини бошқалар билан бахам кўришни хохлашади, психопатлар эса ўз ташқи кўринишидан уялади. Аммо доим хам бундай эмас. Огайо университети психологлари Jessi Foks ва Margaret Runi томонидан олиб борилган тадқиқот доимий селфи қилиш истагини «қоронғу триада» вакиллари орасида кучли ривожланганини аниқлади. Психопатик бузилишлари мавжудлиги гумон қилинган эксперимент иштирокчилари бошқаларга кўра кўпроқ ижтимоий тармоқларда вақт ўказиши ва ўзини кўпроқ суръатга олиши қайд этилган.

6. Ижод билан шуғулланади
Масариков Университети доктори Adrian Galang нинг текширув натижаларига кўра психопатик характер хусусиятлари баъзан мухим ижодий ютуқлар билан боғлиқ. Психопатлар жамиятга зид ва жиноятга мойил бўлиши шарт эмас. Ижодий салохиятини рўёбга чиқариш учун ўз жасоратидан фойдаланадиган ижтимоийпарвар шахслар хам бор. Бундай психопатлар юқори ижодкорлик (креативлик) билан ажралиб туради. Масалан: Ван Гог қулоғини кесиб ташлаганига қарамай, ажойиб рассом бўлган; Психопатнинг хусусиятларини ўзида жамлаган Пикассо рассомчиликда янги йўналиш - кубизмни яратди; Садизмга мойиллиги бор Бетховен - бир қатор ажойиб мусиқаларни яратган. Шундай қилиб, гениал инсонлар қисман ақлдан озган бўлади деган стереотип асоссиз эмас.
632 views17:00
Ochish/sharhlash
2022-08-07 20:00:02
ҚАРШИНГИЗДА ПСИХОПАТ ТУРГАНИНИ 11 ТА БЕЛГИСИ
530 views17:00
Ochish/sharhlash
2022-08-01 20:00:40 3. Калийга бой махсулотларни истеъмол қилинг
Американинг кардиология ассоцияцияси экспертлари маълум қилишича калий организмдан натрийни чиқарилишига ёрдам беради. Гап шундаки, инсон танасида натрий-калий насоси деб аталмиш механизм мавжуд. У орқали хужайралар ичига калий микроэлементи киргизилиб, ундан ортиқча натрий чиқарилиб юборилади ва шу орқали ташқарида натрийнинг концентрацияси доимо юқори бўлиши таъминланади. Бу мувозанат буйраклар томонидан қонни нормал фильтрланиши учун лозим. Калий кўпайиб кетганда насос фаолроқ ишлаб қонда натрий миқдори ортади. Ортиқча натрий юрак фаолиятини тезлатиб унинг кўп миқдорда қон хайдаб чиқарилишини тезлатади. Артериал қон босими ортади. Бу буйраклар томонидан қоннни актив фильтрланишига ва натрийнинг сийдик орқали чикарилишига сабаб бўлади. Калий-натрий мувозанати меёрга келганда қон босими жойига қайтади.

Американинг кардиология ассоциацияси калийга бой махсулотларни истеъмол қилишни тавсия этади: Улар қуйидагилар

• банан;
• авокадо;
• картошка;
• кўкатлар;
• исмалоқ (шпинат);
• қўзиқорин;
• нўхат;
• помидор ва унинг шарбати;
• апельсин ва унинг шарбати;
• олхўри, ўрик ва уларнинг шарбати;
• майиз ва хурмо;
• ёғлилиги 1% гача бўлган сут;
• ёғсизланган йогурт;

4. Сийдик хайдовчи препаратларни қабул қилиб кўринг
Бунга сийдик хайдовчи эффекти мавжуд таблеткалар ва ўсимлик чойлари киради. Аммо уларни доимий қабул қилиш хам тавсия этилмайди. Негаки бу калий-натрий даражасини критик даражада тушиб кетишига олиб келиши мумкин.



http://www.gepamed.uz/news/article_detail.php?action=detail&code=804

Каналга уланиш учун:https://t.me/gepamed_ultra
834 views17:00
Ochish/sharhlash
2022-08-01 20:00:39 Организмдан тузларни нима учун чиқариб ташлаш керак?
Кимёвий нуктаи назардан туз бу натрий хлор (NaCl). Айнан натрий хисобига туз хаёт учун хавфли хисобланади. Биз кўп миқдорда тузли махсулотлар истеъмол қилганимизда организмда натрий тўпланиб, қон босимини турғун ортишига ва бу қон-томир касалликлари, инсультни ривожланишига олиб келади. Организмдан тузларни чиқариб ташлаш деганда ортиқча натрийдан қутулиш назарда тутилади.

Қанча туз истеъмол қилиш мумкин?
Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти кунига 5 граммдан ортиқча туз истеъмол қилмасликни тавсия этади. Бунча тузда натрий миқдори 2-2,5 граммни ташкил этади. Статистика бўйича 49 та ривожланган мамлакатнинг 22% ахолиси кунига 6% дан кўп натрий истеъмол қилади. Овқат махсулотларида тоза натрий миқдори шу кўрсаткичдан бироз юқори бўлиши хам қон томир касалликлари ривожланиши ва ўлим хавфини кучайтиради.

Туз кўпайиб кетганини қандай аниқлаш мумкин?
Организмда умумий туз миқдорини аниқлаш учун лаборатор текширувлар йўқ. Қонда натрий миқдорини аниқлаш мумкин. Аммо натрий кўплаб жараёнларда иштирок этгани учун ортиқча туз хақида эмас, балки организмнинг умумий холати ва ички аъзолар иш фаолияти хақида бахо беради. Соғлом хаёт тарзига асосланган LiveStrong Америка ресурсининг диетолог ва тиббий мутахассисларида ўтказган сўров натижаларига кўра организмда ортиқча туз мавжудлиги тўғрисида 4 та симптом хабар беради. Бу белгилар абсолют соғлом ва хроник касалликлари йўқ инсонлар учун хос:
• Сизда доимо чанқоқ хисси мавжуд;
• Сизда мунтазам равишда енгил шишлар кузатилмоқда. Масалан, юзларни ва бармоқларни шиши;
• Мевалар, нон, бўтқалар ва бошқа махсулотлар маъзасиз туюлади, уларни тузлашга харакат қиласиз;
• Сизда артериал қон босими ортиши кузатилади.

Организмдан тузларни қандай қилиб чиқариш мумкин?
Одатда бунинг учун кўпроқ суюқлик ичиш етарли, суюқлик натрийни эритиб буйраклар орқали чиқариб ташлайди деган тушунча мавжуд. Аммо бу усул мавхум хисобланади. Инсон организми шундай тузилганки сув ва натрий мувозанати ўзаро боғланган. Организмдаги суюқликларда бир хил миқдорда натрий (ва бошқа микроэлементлар) эриган холатда бўлади. Бу кўрсаткич осмолярлик деб аталади.

Инсон соғлом бўлиши учун осмолярлик қисқа диапазонда бўлиши керак. Шунинг учун инсон кўп суюқлик ичганда организм натрийни ушлаб қолишга ва унинг концентрациясини бир хилда ушлаб туришга харакат қилади. Буларнинг бариси қон хажмини ортишига, артериал босимни кўтарилишига юрак ва қон томирларга ортиқча юклама тушишига олиб келади. Шу сабабли тузларда қутулиш учун кўп сув ичиш тўғри ечим эмас.
Бунинг учун эффектив ва илмий асосланган усуллар бор, улар куйидагилар:

1. Кўпроқ терлашга харакат қилинг
Натрий бошқа электролитлар, жумладан калий ва хлор каби тер орқали чиқарилади. Организм енгил терлаганда терда натрий миқдори кам бўлади, негаки у тери юзасига секин чиққунга қадар тер безлари орқали яна қайта сўрилади. Бу жараёнга реабсорбция дейилади. Аммо тер безларини хам натрийни қайта сўриб олиш хусусияти хам чексиз эмас. Маълум бир босқичда, яъни терлаш тезлиги кучайганда организм натрийни ушлаб қола олмайди. Терда натрий хлорид холатида бўлади. Шу сабабли ўзаро боғлиқлик бор, яъни қанчалик кўп терласангиз ва тер қанчалик шўр бўлса, натрий шунчалик кўп ажралаётган бўлади.

2. Сувсизланишга йўл қўйманг
Кўп терлаган одам, организмда сув ўрнини тўлдиришга мажбур. Акс холда сувсизланиш ва қонда натрий миқдори ортиши (гипернатриемия) вужудга келиши мумкин. Бунинг натижасида осмолярлик нормал диапазондан чиқиб кетади. Шунинг учун кун давомида ичилаётган суюқлик миқдорини назорат қилиш мухим. Нормада бу миқдор эркаклар учун кунига 3 литрдан, аёллар 2,2 литрдан кам бўлмаслиги керак.
Керакли суюқликни турли манбалардан: шарбат, морс, чой ва бошқалардан олиш мумкин. Агар мақсадингиз ортиқча туздан қутулиш бўлса, фақат сув ичган маъқул, негаки айтиб ўтилган суюқликларни ўзида кўп миқдорда электролитлар (шу жумладан натрий) ва углеводлар хам бўлади.
759 views17:00
Ochish/sharhlash
2022-08-01 20:00:25
ОРГАНИЗМДАН ОРТИҚЧА ТУЗЛАРНИ ЧИҚАРИБ ТАШЛАШНИНГ 4 ТА ИЛМИЙ АСОСЛАНГАН УСУЛИ

Банан енг ва кўпроқ терлашга харакат қилинг.
634 views17:00
Ochish/sharhlash
2022-07-24 09:04:44 Нима сабабдан иситмани эрта кунда тушириш нотўғри?
Тана хароратини ортиши – иситма, кўплаб касалликларнинг белгиси хисобланади. Айниқса иситма - ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) ва гриппнинг йўлдоши хисобланади. Шундай холатларда иситма кирганда савол туғилади: бош оғриғи ва иситмани тушириш учун таблетка ичиш жоизми, ёки бироз кутган маъқулми?

Тиббий тавсияномалар ва қўлланмаларда азалдан тана харорати 38,5 °С дан паст бўлган холатларда иситмани туширувчи препарат (антипиретик) лардан фойдаланмаслик уқтириб келинган.

Бу сохада текширувчилар иккита лагерга бўлинган. Айрим олимлар фикрича иситмани тушириш керак эмас! - бу организмнинг турли инфекцияларга химоя реакцияси - бунда бактерия ва вирусларни ўлишига шароит яратиш керак. Қолган олимлар эса иситма организмга фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради деб хисоблайди.

Нима сабабдан иситма – нормал иммунитет белгиси хисобланади?

Айтиб ўтганимиздек тана хароратини ортиши – организмнинг барча инфекцион агентлар, яллиғланиш, травма (шикастланиш), гормонал дисбаланс ва хатто стрессга адекват реакцияси хисобланади. Бу реакция тананинг бир қатор химоя механизмларини ёқилишига олиб келади, жумладан:
• Патоген микроорганизмларни кўпайишини тўхтатади ва ўлдиради;
• Иммунитетни организмни инфекциядан химоялаш учун махсус моддалар (интерферон, антитаначалар ва бошқалар) ни ажралишини стимуллайди.
• Моддалар алмашинуви жараёнларини кучайтириб, интоксикацияни олдини олади.

Ёдда тутинг нафақат инфекцион жараёнлар иситмага сабаб бўлади. Масалан инсультда хам тана харорати ортиши мумкини.
Шундай қилиб, иситма – иммун тизимини нормал жавоби. Иммун тизими паст инсонларда тана харорати 37,2 – 37,5°С дан ортмайди.

Нима сабабдан иситма юқори бўлмаса хам тушириш мумкин?

Хозирга келиб инфекцион жараёнларни даволашга асосланган тиббий қўлланмаларда «агар бемор (айниқса болалар) иситманинг паст кўрсаткичларида хам ўзини ёмон хис қилса унга антипиретиклар бериш мумкин» каби тавсиялар пайдо бўлмоқда.
Иситманинг қанчалик баландлиги врачлар учун мухим бўлган. У орқали шамоллашнинг қанчалик жиддий эканлигини аниқлашган. Лекин айрим текширувларда айтилишича тана хароратининг қанчалик баландлиги – аниқ диагностик критерий хисобланмайди. Хусусан, «Енгил иситма жиддий холат эмас, 39°С дан юқори бўлса катта хавфни кутиш керак» каби хулосалар тасдиқланмаган. Айтайлик, бемор 40 °С иситма билан икки кун ётиб, индинига хеч нимани кўрмагандай бўлиши ёки бўлмаса 37,2°С харорат билан икки хафта юриб, шифохонага асоратлар билан тушиши хам мумкин.

Педиатрлар болаларда тана хароратини умуман ўлчамасликни, боланинг холатини яхшилаш учун оғриқ қолдирувчилар – парацетамол ёки ибупрофен беришни тавсия этади.

Энг асосийси хеч қаерда беморда турғун иситмани туширмасдан кутиш, тезроқ тузалишга олиб келгани исботланмаган. Умуман олганда иситма тузалиш тезлигига кам таъсир этади. Демакки, сизга 37,2 °С ли харорат хам дискомфорт ва тегишли шикоятлар келтириб чиқарса иситмани тушириш мумкин.


http://www.gepamed.uz/news/article_detail.php?action=detail&code=803

Каналга уланиш учун:https://t.me/gepamed_ultra
981 views06:04
Ochish/sharhlash
2022-07-24 09:04:41
ИСИТМАНИ ТУШИРИШ МУМКИНМИ?

Градусник 38,5°С дан паст кўрсатганда хам иситмани тушириш мумкин
760 views06:04
Ochish/sharhlash
2022-07-23 18:34:44 Биз иссиққа қандай реакция билдирамиз?
Иссиқда инсон организми кўпроқ суюқлик талаб қилади. Бу табиий холат. Негаки инсон организми 60% сувдан таркиб топган. Бу сув чучук сув эмас, балки тузли сув хисобланади. Бу тузларнинг асосини натрий (Na) ва калий (K) микроэлементлари ташкил этади.
Иссиқда организм совушга харакат қилиб терлайди. Бунда тери юзасидан нафақат сув балки тузлар, микроэлементлар ва бошқа бирикмалар чиқарилади. Maximal sweating rate in humans текшириш натижаларига кўра марафончилар иссиқ хавода югурганда соатига икки литргача суюқлик ажратар экан.

Соғлом одамга сув етишмаётганини тушуниш учун, ташналик хисси ва диурез (сийдик ажратиш частотаси, миқдори ва концентрацияси) га эътибор бериш керак.
Агар кичик хожатга одатдагидан кам қатнаётган бўлсангиз, сийдик ранги тўқарган бўлса – кўпроқ суюқлик ичиш лозимлигини англатади. Шунингдек, овқатланиш рационини тўғри танлаш зарур.

Рационга нималар қўшиш керак?

Тузлар
Жазирама иссиқда овқат рационига туз қўшиш мухим хисобланади. Хаёт учун керак бўлган натрий бир қатор махсулотларда мавжуд: 100 мл сутда 50 мг, 100 грам тухумда 80мг, 100 грам нонда 250 мг, 100 грам пиширилган гўштда 1,5 грамм, 100 грам сўя соусида 7 грамм натрий мавжуд. Натрийнинг асосий манбаси ош тузи хисобланади (ош тузи, NaCl).
Ош тузининг катта ёшдаги одамларда истеъмол қилиш нормаси кунига 5 грамм (½ чой қошиқ) ни ташкил қилади.
Калий микроэлементи эса ловия ва нўхатда (100 грамида 1,3 г), ёнғоқда (100 грамида 600 мг) пиширилган картошкада (573 мг) кўп. Калийнинг катта ёшдаги одамларда суткалик нормаси эса 3,51 граммга тенг.

Мева ва сабзавотлар
Меваларни истеъмол қилаётганда инсон «емайди» балки «ичади» десак муболаға бўлмайди. Негаки улар 90% сувдан таркиб топади. Оддий сувдан фарқли равишда мевалардаги сувда минерал ва тузлар хам мавжуд.
Сабзавотларни бутунлигича ёки салатлар кўринишида ейиш мумкин. Оз миқдордаги ош тузи йўқотилган натрий ўрнини тўлдиради. Ўсимлик ёғи ва йогурт эса таъомнинг озуқа қийматини оширади. Салатга шунингдек, ёғсиз гўшт, балиқ гўшти ва пишлоқ қўшиш орқали – оқсил билан бойитиш мумкин.
Салатларни тоза сув, квас ёки қатиқ билан ейиш маъқул. Иссиқ чой ичиш хам мақсадга мувофик бўлади.

Муздек суюқ овқатлар
Бу идеал вариант хисобланади: яъни организм хам овқатланади хам суюқлик балансини тўлдиради. Хар қандай миллий ошхоналарнинг ўз совуқ суюқ овқатларини рецепти мавжуд. Масалан, лавлагили шўрва, окрошка, гаспачо, таратор, холодник, ботвинник.
Бундай суюқ таомлар асосини сабзавотлар, сабзавот ва гўшт, сабзавот ва балиқ гўшти ташкил қилади. Ичимликлар турлари хилма-хил. Масалан: квас, кефир, қатиқ зардоби ёки бошқа сут махсулотлари, сабзавотли, қўзиқоринли ёки балиқ гўштили бульонлар.
Одатда совуқ суюқ таомларни майда тўғралган хушбўй ошкўклар билан истеъмол қилинади. Ўта иссиқ мамлакаларда суюқ таомларга муз бўлакларини қўшиш одатга айланган.

Ўткир зираворлар
Зираворлар иссиқ мамлакатларнинг рационидаги энг асосий қўшимчаси хисобланади. Негаки улар айниқса иссиқ мухитда махсулотлар таркибидаги бактерияларни кўпайишини олдини олади. Зираворларнинг овқат хазм қилиш йўлларига аччиқ таъсири енгил кимёвий куйиш чақиради. Унга жавобан эса оғриқсизлартириш учун қониқиш гормонлари қонга ташланади. Уларнинг бу хусусиятидан тиббиётда хам қўлланади. Мисол учун қизил қалампир таркибининг асосий алколоиди хисобланган капсаицинни олиш мумкин.
Ялпизнинг енгил музлатувчи ва ёқимли таъмидан яхна ичимликлар, десерт ва закускалар тайёрлашда фойдаланилади.
Аччиқ қалампирни кавказ, мексика ва шарқий осиё таомларида доимий мавжудлиги, уларни иссиқ пайтларда қўллашни мақсадга мувофиқлигини билдиради.
Айтиб ўтишимиз лозимки айрим касалликларда аччиқ ва зиравор таъмларни истеъмол қилиш мумкин эмас.

http://www.gepamed.uz/news/article_detail.php?action=detail&code=549

Каналга уланиш учун:https://t.me/gepamed_ultra
817 views15:34
Ochish/sharhlash
2022-07-23 18:34:39
САРАТОНДА ОРГАНИЗМ ҚИЗИБ КЕТМАСЛИГИ УЧУН НИМА ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ КЕРАК?

Аччиқ зираворлар, помидор ва бошқа махсулотлар йўқотилган сув ўрнини тўлдиришга ёрдам беради.
627 viewsedited  15:34
Ochish/sharhlash
2022-07-21 18:20:04 Кучли иссиқ ва дим хаво, енгил кийиниш ва вентилятор рўпарасида ўтириш – булар барчаси тананинг тери юзасидан кўп миқдорда сувнинг парланиб чиқиб кетишига сабаб бўлади. Организм сувсизланганини қандай аниқлаш мумкин ва жиддий муамоларга сабаб бўлиши мумкин бўлган сувсизланишининг олдини олишнинг қандай усуллари бор. Фанда бунга дегидратация дейилиб, қуйида булар хакида тўхталиб ўтамиз:

Кучли чанқоқ хуружи.
Аар сиз ўзингизни қорақум туяси каби хис қилиб, сувга хеч хам қониқмаётган бўлсангиз, бунга жиддий эътибор бериш керак – организм нима сабабдан бунчалик кўп сув талаб қилаяпти. Булар хаммаси жиддий сувсизланиш бошланаётганини билдиради. Кўпинча бу холат спиртли ичимлик истеъмол қилиш ортидан ривожланади.

Оғиз қуруқшаши.
Оғизнинг кучая бораётган қуриши, тилни танглайга ёпишиб қолиётгандай хис қилиш – организм сувсизланишини асосий белгиларидан бири. Бундай пайтда ширин газировка, кофе ёки чой билан организмни алдаб қўйиш нотўғри – сизга сув керак.

Тери қуруқшаши.
Тери шак-шубхасиз тананинг саломатлиги ва ўзини хис қилишини бахоловчи кўзгу вазифасини ўтайди. Организмда кечадиган барча жараёнларнинг индикатори хисобланади. Терини қуруқшаши ва кепакланиши ичилаётган сув миқдорининг камайиб кетганини билдиради.

Кўзларнинг қуриши.
Кучли дегидратация хатто кўз ёши йўлларини қуриб қолишига сабаб бўлади. Бу кўзларга худди қум тиқилиб қолаётгандай хис қилишга ва кўзларнинг қичишишига сабаб бўлади. Бу холат айниқса контакт линзалардан фойдаланувчи одамлар учун янада асоратли кечиши мумкин.

Сийдикнинг рангини тўқариши.
Сувсизланинг сийдик рангининг ўзаришига – унинг оч сомонсимон сариқ рангдан тўқ қахрабо рангигача сабаб бўлиши мумкин. Бу холат ва ажратилаётган сийдик хажмини камайиб кетиши – сувсизланишнинг аниқ белгилари хисобланади.

Бўғимлардаги оғриқлар.
Сувсизликнинг узоқ давом этиши бўғимларда оғриқ бўлишига сабаб бўлади. Бунга сабаб тоғайларнинг 80 фоизи сувдан таркиб топганидир. Бўгимларнинг «ғичирлаши» сувнинг кам истеъмол қилинаётганини белгиси хисобланади.

Хроник чарчаш.
Сувсизланинг кислород алмашинувини бузилишига – организм гипоксиясига сабаб бўлади. Ўз навбатида бу хроник толиқишга олиб келади. 8 соатлик уйқуни етишмаслиги сувсизланишни яна бир белгиси.

Юракнинг тез уриши.
Сувни кам миқдорда қабул қилиш, қоннинг қўйиқлашувига, унинг организмдаги хажмини камайишига олиб келади. Ўз навбатида юрак ва бошқа аъзоларнинг зўриқиши ва кислород дефицити сабабли гипоксик-ишемик ўзгаришларига сабаб бўлаи.

Мускул массасининг камайиши.
Спорт врачлари ва тренерлар жисмоний машқлар пайтида доимо сув ичиб туришни тавсия этади. Негаки инсон мушаклари 50-60 фоизи сувдан таркиб топган. Мускул хажмининг камайиб кетишини олдини олиш учун спорт билан шуғулланаётганингизда, айниқса соғлом озишни мақсад қилган бўлсангиз сув ичишни канда қилманг.


https://gepamed.uz/news/article_detail.php?action=detail&code=180

Каналга уланиш учун: @gepamed_ultra
765 views15:20
Ochish/sharhlash