Get Mystery Box with random crypto!

Геосиёсат | News

Telegram kanalining logotibi geosiyosatuz — Геосиёсат | News Г
Telegram kanalining logotibi geosiyosatuz — Геосиёсат | News
Kanal manzili: @geosiyosatuz
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 23.98K
Kanalning ta’rifi

Сайёрамизда юз бераётган сиёсий воқеалар, янгиликларни тезлик ва аниқликда юритадиган канал!
Mурожаат учун: @Siyosatchialoqabot

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2023-04-19 17:32:10
Сунъий интеллект томонидан яратилган расм 5 минг долларлик танловда ғолиб бўлди, уни танловга юборган сураткаш мукофотдан воз кечди

Dall-E яратган сурат орқали немис фотографи Борис Элдагсен нуфузли танлов — Sony World Аwаrds'да ғолиб бўлган. Бироқ у бу ишни сунъий интеллект ривожланаётган даврда фотографиянинг келажаги борасидаги саволларга эътибор қаратиш учун атайин танлов ташкилотчиларига юборганини айтган. У мукофотдан воз кечган ва содир бўлган воқеани сунъий интеллект билан боғлиқ муаммо аллақачон бошланганига исбот деб таъкидлаган.

@Geosiyosatuz
9.5K views14:32
Ochish/sharhlash
2023-04-19 17:01:11
Мен нима учун Геосиёсатни кузатиб бораман?

Геосиёсат - ушбу канал геосиёсий майдонда юз бераётган воқеаларни мувозанатда туриб холис ёритади. Мақолалар, тарихий ва статистик маълумотларни ҳам топишингиз мумкин.

Яхшигина сиёсий билимга эга бўлишингиз учун сиёсатшуносликда ўқишингиз шарт эмас. Яхши сиёсий каналнининг ўзи етарли)

Уланиб олинг:
@GeoPolitico
9.0K views14:01
Ochish/sharhlash
2023-04-18 18:39:02
Аляска устида галактикага ўхшаш сирли нурли спирал пайдо бўлди.

@Geosiyosatuz
5.2K views15:39
Ochish/sharhlash
2023-04-18 17:48:01
Нобел мукофоти совриндорига қанча тўланади?

Ҳар йили Нобел мукофоти учун совриндорлар аниқланади. Соврин эгалари эса $986 000 мукофат пули билан тақдирланади.

@Geosiyosatuz
6.0K views14:48
Ochish/sharhlash
2023-04-18 17:19:01
Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони рўйхатида

1. Ражаб Тоййиб Эрдўған 
2. Салмон бин Абдулазиз Ал-Сауд
3. Буюк Оятуллоҳ Ҳаж Саййид Али Хомений
4. Абдуллоҳ ИИ Ибн ал-Ҳусайн
5. Муҳаммад Тақи Усмоний
6. Муҳаммад VI
7. Моҳаммед бин Заед 
Ал-Наҳян
15. Имрон хон
42. Муҳаммад Салаҳ


51-500-ўринлар оралиғида Садио Мане, Сами Юсуф, Усмон Олимов, Ҳабиб Нурмагомедов, Эмомали Раҳмонлар ҳам бор.

@Geosiyosatuz
6.1K views14:19
Ochish/sharhlash
2023-04-18 16:38:01
Пенсия: МДҲнинг қайси давлатида энг юқори?

Озарбайжон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, МДҲ мамлакатлари орасида энг юқори пенсия Озарбайжонда – 249$. Энг кам нафақа пули эса Тожикистонда – 29$.

Ўзбекистонда ўртача пенсия пули 94$ни ташкил этмоқда.

Қозоғистон, Россия ҳам юқори пенсия тўланадиган мамлакатлар ТОP-3 талигида.

@Geosiyosatuz
6.5K views13:38
Ochish/sharhlash
2023-04-18 16:02:01
Сайёрамизнинг исталган жойига ракета зарбасини бериши мумкин бўлган 5 та давлат

Айни пайтда сайёрамизнинг исталган нуқтасига зарба бериш учун зарур қуролларга эга бўлган 5 та давлат бор. Булар Россия, АҚШ, Хитой, Буюк Британия ва Франция.

@Geosiyosatuz
6.5K views13:02
Ochish/sharhlash
2023-04-18 15:20:56
Италия уруш бошланганидан кейин Россия газига қарамликдан қутулган яна бир давлатга айланди – мамлакат Атроф-муҳит вазири Гилберто Пичетто-Фратин

Бунинг эвазига Италия Жазоир ва Ливия билан янги келишувлар, шунингдек, Транс-Адриатик қувур линияси орқали газ импортини оширди.

@Geosiyosatuz
6.7K views12:20
Ochish/sharhlash
2023-04-18 14:37:01
Саудия Арабистони ва Яманнинг «Ансор Аллоҳ» ҳаракати ўртасида музокараларнинг янги босқичи Рамазон ҳайитидан кейин бўлиб ўтади.

Яманнинг «Ансор Аллоҳ» ҳаракати Сиёсий бюроси раиси шундай деди:

Энди даража ўзгарди ва Ансор Аллоҳ ўз юрти ва миллатини ҳимоя қилиш учун ҳарбий қудратга эга бўлиб, босқинчиларни йўқ қила олади.

Уммон воситачиси иштирокида Саудия Арабистони делегацияси билан музокаралар ижобий кечди.

Музокараларнинг янги босқичи Рамазон ҳайитидан кейин ўтказилишига келишиб олдилар.

@Geosiyosatuz
6.9K views11:37
Ochish/sharhlash
2023-04-18 13:56:01 Хитой махфий полицияси ҳaқида нималар маълум?

Америка матбуотидаги нашрларга қараганда, бундай полиция участкалари АҚШ расмийлари учун унчалик сир эмас.

Иш материаллари билан таниш бўлган журналистларнинг таъкидлашича, бундай «полиция бўлимлари» кўплаб шаҳарларнинг Chinatown'ларида фаолият юритади.

Шуни таъкидлаш керакки, Chinatown аҳолиси миграция қонунларига ҳар доим ҳам эҳтиёткорлик билан риоя қилмайди ва Хитойнинг туб аҳолиси маҳаллий фуқароликни қабул қилишни истамайди, чунки бу ҳолда улар Хитой паспортларини йўқотадилар. Ушбу бўлимларнинг барчаси ўз ватанлари билан асл алоқаларини сақлаб қолган хитой жамоаларининг яқинлигига ёрдам беради.

Хўш, унда муаммо нимада?

АҚШ расмийларида хитойлик «полициячилар» нафақат диаспора ишлари билан шуғулланаётгани, балки диссидентларни кузатаётгани ва разведка маълумотлари тўплагани ҳақида далиллар мавжуд.

Ўз навбатида, Хитойнинг Қўшма Штатлардаги элчихонаси аввалроқ Хитой ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг бундай бўлимлари дунёнинг турли мамлакатларида мавжудлигини ва уларда фақат ватандошларга турли вазиятларда ёрдам кўрсатувчи кўнгиллилар хизмат қилишини маълум қилган эди.

Ушбу бўлинма ҳақида олдиндан ҳам ушбу мақоламизда маълумот берган эдик.

@Geosiyosatuz
7.2K views10:56
Ochish/sharhlash