Get Mystery Box with random crypto!

Gazetchi.uz

Telegram kanalining logotibi gazetchiuz — Gazetchi.uz G
Telegram kanalining logotibi gazetchiuz — Gazetchi.uz
Kanal manzili: @gazetchiuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 294
Kanalning ta’rifi

Gazeta o‘lmaydi - moslashadi!

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-16 10:54:20
Узилиб қолган "Жадидлар маршрути"мизни қайта тиклаб олдик

Озарбайжондан кейинги манзил режа бўйича Грузиянинг Тбилиси ва Батуми шаҳарлари орқали Туркияга ўтиб кетишимиз керак эди. Бироқ олдин маълум қилган сабабларим туфайли режалар ўзгариб кетди. Шундай бўлса-да, Баку-Сочи-Краснодар-Минерльные воды-Владикавказ йўналишлари орқали 3 кун деганда Тбилисига кириб келдик.

Шу билан ўзимиз режа қилган "Жадидлар йўналиши"га тушиб олдик. Бу йўналиш бўйича қатъий бел боғлагандим. Пулсиз, уйқусиз, кейини номаълум бўлган вазиятларга кўп тушдим. Пул ўғирлатдим. Вокзалда ухладим, меҳмонхонага пул тежаш учун поездларнинг тунги рейсларида ҳаракатландим.

Англадимки, мақсадга бор кучингиз билан ёпишиб олсангиз, бу йўлда ҳеч нарсадан тап тортмасангиз (албатта, ҳалоллик ва иймонни унутмаган ҳолда), Ўзи сизни ёрлақайди. Ҳозир Батумидамиз. 18 км уёғи эса Туркия чегараси. Амаллаб Истанбулга етиб олсак, марра бизники бўлади!

Сардорбек Усмоний

Каналга уланиш:
@gazetchiuz
163 views07:54
Ochish/sharhlash
2022-08-15 20:37:43
Тбилиси метроси ўта хароб, бизникидан 3 баравар қиммат, аммо...

2 йўналишда ҳаракатланувчи 23 та метро станциясига эга Тбилиси метроси станцияларининг кўриниши бир аҳволда. 1966 йилда ишга тушган ер ости транспорти ҳудди ўша даврдагидек турибди. Ер остидаги ўтмишдек гўё.

Чипта нархи 1 лари (4 200 сўм атрофида). Бизники билан солиштирганда 3 карра қимматроқ. Бу метрода ҳам электр ўчадими? Гуржистон бошкенти Тбилисида ҳам огоҳлантиришлар билан ҳозир ҳам электр ўчиб турар экан. Метрода эса 2012 йилларгача бундай ҳолатлар кузатилиб турган.

Менга ёққан жиҳати эса, метро ҳар 3-5 дақиқада йўловчиларга хизмат кўрсатади. Одамларнинг "прессланиши"ни кутмайди. Тез-тез қатнайди.

Сенинг эса санъат асарига тенг метро бекатларинг бўлса-ю, йўл ҳақи арзонгина бўлса-ю, ўқтин-ўқтин свет ўчиб, 10 дақиқада келадиган вагондаги ярим кишилик жойда 3 киши кетсанг ҳам бўлмайди-да...

Каналга уланиш: @gazetchiuz
238 views17:37
Ochish/sharhlash
2022-08-15 16:40:55 Энди бироз эмоцияга бериламан...

Мавзу Давлат тили ҳақида кетаркан, ҳис-ҳаяжонга берилмасдан ёзишим имконсиз. Чунки 31 йилга кечикиб кетган мавзу бу. Сўнгги 1 ҳафтам Озарбайжон, Грузияда ўтаётган бўлса (улар ҳам қадимги СССР таркибида бўлган), улар сўзлашувда ўз тилларини устун қўйишларини-ку гапирмай, кўчада бирорта рус тилидаги пешлавҳаларни кўрмайсиз. Ҳолбуки, улар бу "давлат тили ғалабаси"га бир неча 10 йиллар олдин эришиб бўлишган.

Биз-чи? Кўчаларга қаранг! Ҳаммаёқ рус-ўзбек тили луғати бўлиб ётибди. Оддий товар чеки, жамоат транспорти чипталаридан банк ҳужжатлари-ю, вазирликлар иш юритишигача ҳамон "нодавлат тили"да.

Исталган операторлик хизматидаги Гулчапчаплар "Слушаю!" деб гўшакни олади. Илёс Сафаровга ўхшаган тил фидойиларининг тайёрлаётган мақолалари, ёзаётган постлари тил учун ҳеч қандай наф олиб келолмаяпти. Чунки у ёлғиз. Нега ҳаммамиз Давлат тили амали учун бонг урмаслигимиз керак?! Аслида тил фидойилари ўзлари учун ҳеч нарса сўрамаяпти. Қонун ишлашини талаб қилишяпти, холос.

Шахноза Соатова эслатяпти: Шу йилнинг 9 сентябридан бошлаб, кўчалардаги пешлавҳаларнинг барчаси Давлат тилида бўлиши шарт! Акс ҳолда тадбиркорлар қонуний жавобгарликка тортилади!

Мулк ҳуқуқи, солиқлар, ҳоким ва прокурорларнинг тадбиркорларга турли босимлари ҳақидаги муаммоларни четга суриб, айнан Давлат тили ҳақида ёзяпман. 1 ой ҳам вақт қолмади, ҳамюрт тадбиркорлар! Кейин кўзингизнинг ёшини оқизиб, президентга видеомурожаат қилиб ўтирманг "харажатга тушдим, рекламамни бузишяпти ва ҳоказо" деб. Салгина ватанпарварлик ҳам бўлсин қалбингизда.

Қўрқманг, пешлавҳангизни ўзбекча қилсангиз, сизни ҳеч ким тушунмай, савдонгиз юрмай қолмайди. Ўзбекистонда 95 фоиз одам тушунадиган тилда ёзган бўласиз. Қолган 5 фоизнинг ҳам Ўзбек тилини тушунишларига сиз ҳам ҳисса қўшинг ахир. "Эплолмас" депутатлар Давлат тили тўғрисидаги қонуннинг янги таҳририни "кўмишди". Реклама тўғрисидаги қонуннинг қандай ишлашини эса сиз кўрсатиб қўйинг.

Ҳар йили 21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунда ўтказиладиган кўр-кўрона тадбирлардан энсам қотади. Юрагим оғрийди, ич-ичимдан хўрсинаман: Кимни алдаяпмиз?

Илтимос, Давлатга давлат тили бегона бўлмасин. Қонунлар ишласин. Биз ҳам 21 октябрни юракдан байрам қилиб нишонлайлик. Тадбиркор танишларга етказиб қўярсизлар...

Сардорбек Усмоний

Каналга уланиш:
@gazetchiuz
264 views13:40
Ochish/sharhlash
2022-08-15 13:46:57
Қудратимизга шубҳа қилсанг...

Олдин Жалолиддин Мангуберди, кейин Амир Темур ва энди Сардорбек Усмоний Грузияда.

Шунчаки, мақсадлар турли)

Каналга уланиш: @gazetchiuz
177 views10:46
Ochish/sharhlash
2022-08-15 08:27:39
Россия-Грузия чегараси, нейтрал ҳудуддаги туннель ва қандайдир "AZIZBEK 304")

Каналга уланиш: @gazetchiuz
234 views05:27
Ochish/sharhlash
2022-08-14 21:02:05 Энди асабингизга тегмайман, қовун ҳам туширмайман. Чунки Тбилисидаман)

3 кунлик сарсонлик, уйқусизлик, йўлчилик, қимматчилик, ВПНчилик, қўполгарчиликлар, 5 соатлик чегара назорати тирбандликларидан ўтиб, яқиндагина Грузия бошкентига кириб келдик.

Киришим билан ижтимоий тармоқлар ВПНсиз тўғридан-тўғри ишлаб кетди. Арзонгарчилик... Энг муҳими, меҳмонхоналар қидируви тармоғи "booking.com" ҳам ишлаяпти. Тбилисининг "Де дубе" метросида таксидан тушиб, дарров энг яқин меҳмонхона ёки хостелни қидирдим. Ўзим билан келган 800 рублни 33 лари қилиб олдим. Бу арзимаган 140 000 сўм атрофида бўлади.

Шундай бўлса-да, 18 ларига (76 000 сўмга) озодагина хостел топиб, келишим билан жойлашииииб ётибман. Россияда 3 кун ҳам руҳан, ҳам жисмонан чарчабман. Энди билиняпти. Бу ернинг одамларини дангал, юмор ҳисси юқори деб эшитардим. Келишим билан 2 киши билан суҳбат қилдим. Иккаласи ҳам юзлари жиддий туриб, лекин шартта ҳазил қилишди:

Харита орқали хостел кўчасини тўғри топиб келибман. Ёнгинасида туриб, ўзини тополмабман. Бир 40 ёшлар атрофида акахондан сўрасам, юзимга қараб туриб: "Олдингдаги машинани кўряпсанми? Ундан кейингисини-чи? Ундан кейингиси йўқ. Унинг жойида сенинг меҳмонхонанг жойлашган", - деди. Анграйиб туриб, кулиб юбордим. Ўзиям кейин кулиб, елкамга уриб қўйди.

Хостел қабулхонасида мени 50 ёшлар чамаси Заира опа кутиб олди.
- Хуш келибсиз!
- Салом. Мен жой банд қилгандим. Менга энг биринчи ювиниш хонангизни кўрсатинг. Энг муҳими шу бўлсин. 3 кундан бери денгиз, поездларда чўмилиб юрибман. Борми ўзи душхона?
- Ҳожатхонамиз ҳам бор. (кулишдик)


Заира опа нафақат ҳазилкаш, ҳалол аёл ҳам экан. Мендан: "Қанча ларига банд қилдинг хонани?" - деб сўради.
Мен: "Йигирма нечилар эди-ёв...", - десам, "Эсинг жойидами? Бизда 18 лари, йигирма нечи эмас", - деди.

Шуни айтмаса ҳам билмасдим ҳозирги жуда ҳорғин аҳволимда. У билан бироз суҳбатлашдик. Саргузаштларимни айтиб бердим. Охирида ҳали бу ерга кўпчиликни олиб келишимни ҳам қўшиб қўйдим. Бечора йигитча, деб қўйди.)

Меҳрли Тбилисидан ҳаммангизга саломлар! Қолган таассуротларни эса эртага бўлишаман. Ахир миссиям ҳали тугагани йўқ.

Сардорбек Усмоний

Каналга уланиш:
@gazetchiuz
171 viewsedited  18:02
Ochish/sharhlash
2022-08-14 17:04:54 3/4 қисм мақсад уддаланди!

Кечаги "Шанба-якшанба синови"ни ёзиб бўлиб, кейин ўйлашни бошладим: Қўлимда бор пулни қандай тақсимлайману, Владикавказдан Тбилисига етиб олиш учун қаердан маблағ топаман? Яна тунаб қолиш учун жой керак. 160 000 сўмга тенг рубль қайси бирига етади?

Аввал ҳамма муаммони четга суриб, 50-60 сўмлик овқатланволдим. Тоза ҳавода Минералные воды шаҳрини пиёда айландим. Илон тоғларини узоқдан томоша қилдим. Ғоя, йўл, чора қидирдим. Ахир шанба куни. Ҳеч қаер ишламайди. Менга раҳми келганлар кўп. Шундай ҳолатлар бўлишини билиб, ҳеч ким хоҳласа ҳам пул ташлолмаслиги учун "Visa" карта олиб келмаганман ўзим билан.

Хуллас, чора топилди. Санкт-Петербургдаги икки дўстимга ҳолатимни тушунтириб ёздим. Эрталаб Владикавказга етишимни, агар менга Владикавказ-Тбилиси йўналишида автобусга онлайн чипта олишса, мен уларга душанба куни қайтаришимни айтдим. Рози бўлишди.

Улардан бири онлайн чипталар олишга тушунмаслигини, ўзим рўхатдан ўтсам, карта сўраган жойида унинг картасини киритишимни айтди. Негадир ўзим ҳам эриндим онлайн чипта сотиб олишга. Ҳудди мен учун биров қилиши керакдек...

Бу ҳам яхшиликка экан. Миямга фикр келиб қолди: "Олдин Владикавказга етиб ол. Балки, автобусдан бошқа таклифлар ҳам чиқар. Ахир уёғи 200 км масофаку?"... Якуний шу қарорга келдим-да, электропоездим соат 03:45 да юришини ҳисобга олиб, вокзал скамейкасига чўзилдим.

Поездда бугун тонгги 08:30 да Владикавказга етиб келдим. Бу ерда таксичилар ҳатто поездга 2-3 бекат олдин чиқиб олиб, "Грузия борми?" - деб юришаркан. Ҳотиржам тортдим. Демак, автобуссиз ҳам кўчада қолмайман. Айтганимдек, вокзалдан чиқишим билан мени таксичи Георгий ва Тенгиз амакилар қарши олишди.

55 долларга Тбилисига элтиб қўйишга келишдик. Фақат менда нақд пул йўқлигини, карта бўлсагина, йўл ҳақини ташлаб беришимни айтдим. Улар ҳам кўнишди. Пул Тенгиз амакининг картасига ўтказилди. Ҳозир Россия-Грузия чегарасидамиз. Амаллаб Тбилисига етиб олиб, бугунчалик чўнтагимдаги ҳемир билан тонг орттириб олсам, эртага душанба. Уйдан пул келади ва мен йўлимда давом этаман.

Сиз ҳеч чўнтагингизда 80-100 000 сўм билан бошқа давлатларда юришингизни тасаввур қила оласизми? Менда бу биринчи марта эмас. Кўп бўлади. Мен Ўзига таваккал қиламан доим. У ҳам доим қўллайди. Шунинг учун ҳам хотиржамман.

Сардорбек Усмоний

Каналга уланиш:
@gazetchiuz
151 views14:04
Ochish/sharhlash