Get Mystery Box with random crypto!

#бир_кепқолди_туркумидан Хизматга туҳмат(ми?) 2 йилча олдин | Gazetchi.uz

#бир_кепқолди_туркумидан

Хизматга туҳмат(ми?)

2 йилча олдин Тошкентдан Самарқандга дўстлар дийдорини истаб, йўлга чиқдим. Рулдаман. Бир ўзимман. Машина магнитоласи овозини ўзимга ёқадиган даражада баландлатиб, севимли қўшиқлар, караокелар ҳамроҳлигида бақириб қўшиқ айтиб кетяпман.

Самарқанднинг Жомбой туманига етганимда ёшлари онам тенги бир онахон йўл четида қўл кўтариб, машина тўхтатаётганига кўзим тушди. Секин ёнига бориб тўхтадим ва ҳаммаси шундан бошланди.

2 бекатдан кейин тушиб қолишини айтиб, машинамга ўтирган онахон бирдан бошлаб қолса денг:

- Ярим соатдан бери қўл кўтариб турибман. Биронтанг тўхтай демайсан. Ҳаммангни тагинга машина битиб, босар-тусарингни билмай қолгансанлар...
- (Довдирадим) Холажон, менга нима дейсиз? Мен тўхтадимку?
- Уффф... Ишдан кейин уйга келишим билан ҳоким чақириб олди. Маҳалла раисиман. Кечқурун гап эшитиш ёқадими одамга? Камига у ердан чиқсанг, биронта мошинали тўкис тўхтамайди. Бўлди. Шу ерга тўхтат. Қанча берай?
- Пулингиз керакмас, холажон. Дуо қилиб қўйинг, етарли.
- Пул берсаям олмайди булар. Бу пулни писанд қилмайсиларда энди силар...

Вазиятни юмшатишга уринмай, раис холам раҳмат ҳам айтмасдан, машина эшигини қарсиллатиб ёпиб, тушиб кетдилар. Ҳанг-манг қолдим. Кулишниям, асабийлашишниям билмайман.

Ўша кеча дўстлар билан кўришгач, воқеани айтиб бериб, ана ўшанда маза қилиб, буралиб-буралиб кулдик ўзиям.

Одамлар қизиқ. Йўлда нималарни кўрмайди одам.))

Сардорбек Усмоний

Каналга уланиш:
@gazetchiuz