Get Mystery Box with random crypto!

Ҳайдовчиларга енгилликлар, ҳайдовчиларданчи? Транспортни бошқ | Газетчи

Ҳайдовчиларга енгилликлар, ҳайдовчиларданчи?

Транспортни бошқаришда қулоқчинлардан, салоннинг олд қисмига монитордан (дисплей) фойдаланиш мумкинлиги, ҳайдовчи ёнида паспорти ёки ID-картаси бўлса, қолган ҳужжатлар талаб этилмаслиги (2022 йил 1 мартдан), белгиланган тезликни ошириб юборилганда қайд этилган тезликдан 5 км чегириб ташлаб жазо қўлланилиши Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан «михлаб» қўйилди.

Хурсанд қиларли янгиликлар?

Лекин мени бошқа нарса ўйлантиради. Йўл ҳаракати қоидаларига, ҳайдовчилик маданиятига доим амал қилсак, жарималарнинг миқдори-ю, «казёл»ларнинг бор-йўқлиги бизни қизиқтирармиди? Йўқ! Биз аввало, қоидаларни бузамиз. Жазога келганда «ачиб кетади». Ҳеч бир енгилликдан хулоса чиқармаймиз.

"Жазоловчи светофорлар"

Мумбай полицияси тирбандликда доимий сигнал чалувчиларга қарши яхши усулни ўйлаб топибди. Светофорларда ўрнатилган товуш ўлчагичларда сигнал овози 70-80 дБ.дан ошса, қизил чироқ ёнган сониялар яна нолга қайтади ва таблода: "Кўпроқ сигнал чал - кўпроқ турасан!" деган ёзув пайдо бўлади.

Бизда ҳам ҳар бир қоидабузарликларга мана шундай жазолар керак! Йўлларда одамлар ўляпти. Биз эса фақат «газ босамиз»…

Каналга уланиш: @gazetchi_live