2020-12-02 00:24:28
Muslim Pro дастури фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини АҚШга сотган.
Интернет тармоқларида мусулмонлар фойдаланиши учун чиқарилган дастурлар, фойдаланувчиларнинг ҳаракатланинг харитасини АҚШга сотганлиги ҳақида янги суриштирув натижаси эълон қилинди.
Дунё мусулмонлари орасида энг машҳур дастурлардан бири Muslim Pro ҳисобланар эди. Дастур фойдаланувчиларининг сони 98 миллион кишидан ортиқ эканлиги ҳақида Motherboard нашри билдирган.
Muslim Pro дастурининг асосий функцияларидан намоз вақти кирганини эслатиш ҳамда фойдаланувчи турган ердан Қибла йўналишини кўрсатиб бериш эди.
АҚШ ҳарбийлари Muslim Pro дастури фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини сотиб олиш бирга, мусулмонлар ўзаро танишишлари учун хос ишлаб чиқилган Muslim Mingle дастури фойдаланувчиларининг маълумотларини ҳам сотиб олгани маълум бўлган.
Табийки мусулмонларнинг шахсий маълумотлари тўғридан-тўғри АҚШ ҳарбийларига сотилмаган балки уларнинг ўрталарида X-Mode ва Locate X каби ИТ компаниялари восичалик қилган.
Текширув ўтказган журналистларнинг тахминига кўра АҚШ ҳарбийлари мусулмонларнинг ҳаракатланишига оид бўлган маълумотларни гўёки терроризмга қарши кураш учун сотиб олган.
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки АҚШ ҳарбийлари мусулмонларга оид шахсий маълумотларни сотиб олгани ҳақидаги хабарни рад қилмаган.
Умар Тошкандий
@aqidavafikr
@amniyat_ahamyati
@fikr_quvvati
@HAQ_HIMOYACHILARI_BOT
1.4K views21:24