Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилоятида хорижий корхоналар сони 552 тага етди 2022 | Тадбиркорга кўмак

Фарғона вилоятида хорижий корхоналар сони 552 тага етди

2022 йилнинг 1 март
ҳолатига Фарғона вилоятида рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 552 тани ташкил этиб, улардан 545 таси фаолият юритмоқда. Бундан 289 таси саноат, 32 таси қишлоқ хўжалиги ҳамда 224 таси хизмат кўрсатиш соҳасида иш олиб бормоқда.

Фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 90 тага ошган.

Фарғона вилоятида хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони энг юқори бўлган давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 128 та корхона.

Кейинги ўринлардан 123 та корхонага эга Россия ва 63 та корхонага эга Туркия жой олди.

Шунингдек, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони бўйича Корея Республикаси ва Қирғизистон ҳам етакчи бешталикдан жой олган: мос равишда, 42 та ва 40 та корхона.

Қозоғистон ва Эрон Ислом Республикаси сармояси иштирокида мос равишда 16 та ва 13 та корхона фаолият олиб бормоқда.