Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона шаҳридаги 'Ақлли бекатлар' фаолияти ўрганилмоқда Жори | Тадбиркорга кўмак

Фарғона шаҳридаги "Ақлли бекатлар" фаолияти ўрганилмоқда

Жорий йил 1 март куни бўлиб ўтган вилоят ҳокимлиги ижроия аппаратининг йиғилишида Фарғона шаҳридаги бекатлардаги мавжуд ҳолат вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан танқидий таҳлил қилиниб, шаҳардаги ҳар бир бекатни бирма бир ўрганиб, қонун, қарор ва юқоридаги дастур талабларига зид равишда фаолият юритиб келаётган тадбиркорларнинг техник шартда белгилаб қўйилган тартибда автобекатдан фойдаланишларини ҳамда йўловчилар учун қулай шарт-шароитлар яратишларини таъминлаш бўйича қатъий топшириқ берилганди.

Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш юзасидан Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров бошчилигида тузилган Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан, ОАВ ходимлари, блогерлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ҳудудлардаги "Ақлли бекат"лар фаолияти ўрганилмоқда.