Get Mystery Box with random crypto!

Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев бошчилигидаги | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев бошчилигидаги делегация Фарғонага келади

Россия Федерацияси Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев бошчилигидаги расмийлар ва тадбиркорлардан иборат делегация жорий йилнинг 23-24 апрель кунлари Фарғона вилоятига ташриф буюради.

Расмий учрашувлар доирасида Фарғона ва Свердловск вилоятлари раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган доирадаги учрашувлари бўлиб ўтади. Фарғона вилояти ҳамда Свердловск вилояти ўртасида икки томонлама савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик бўйича битим имзоланади.

Ташриф кунлари Фарғона шаҳрида вилоятда ишлаб чиқарилган саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилади. Фарғона ва Свердловск вилоятлари ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида B2B учрашувлар бўлиб ўтади. Музокаралар якуни бўйича келишув ва шартномалар имзоланиши кўзда тутилган. Делегация аъзолари вилоятнинг турли ҳудудларидаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан ҳам танишадилар.

Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги театр-концерт саройида Фарғона ва Свердловск вилоятлари санъаткорлари иштирокида қўшма концерт дастури ҳам ташкил этилади.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter