Get Mystery Box with random crypto!

Вилоят ҳокими қабулида бўлган 50 нафарга яқин ёшларнинг мурожа | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокими қабулида бўлган 50 нафарга яқин ёшларнинг мурожаатларига ижобий ечим белгиланди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона ва Марғилон шаҳарлари, Ёзёвон, Қўштепа ва Фарғона туманидан келган 50 нафарга яқин ёшлар билан учрашди.

Вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят ИИБ бошлиғи Муҳиддин Жўраев ҳам иштирок этган қабул чоғида ёшларнинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди, уларни ҳал этиш чоралари белгиланди.

Яшаш шароитини яхшилаш, бандлик, моддий ёрдам, тадбиркорлик ва оилавий ҳунармандчиликни ривожлантириш учун банк кредити ажратиш, ўзини ўзи банд қилиш учун дастгоҳлар олиш, уй-жой қурилишига кўмаклашиш, даволаниш ва жарроҳлик амалиётлари учун маблағ ажратиш, олий таълим контрактини тўлашга кўмаклашиш, ногиронлик гуруҳи белгилаш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ҳайдовчилик курси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш ва бошқа кўплаб масалаларда қилинган мурожаатларнинг аксарияти ўзининг ижобий ечимини топди.

Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар бўйича масъулларга тегишли топшириқлар юклатилди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter