Get Mystery Box with random crypto!

Вилоят ҳокимлиги ходимлари учун коррупцияга қарши курашиш бўйи | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокимлиги ходимлари учун коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув машғулоти бўлиб ўтди

Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан жорий йилнинг 23 март - 4 апрель кунлари Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчилари ҳамда амалиётчи мутахассислари томонидан вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларининг ходимларига “Ҳалоллик вакцинаси” тамойили асосида коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича махсус ўқув машғулотлари ўтказилди.

Бугун вилоят ҳокимлиги кичик мажлислар залида вилоят ҳокимлиги ходимлари иштирокида ушбу ўқув машғулотларининг якунийси ташкил этилди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383029

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter