Get Mystery Box with random crypto!

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев иштироки | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев иштирокида навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди

Бугун Фарғона шаҳридаги вилоят "Тадбиркорлар уйи"да вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев иштирокида тадбиркорлар қабули ташкил этилди. Қабулда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида турли йўналишларда фаолият олиб бораётган 30 нафардан зиёд тадбиркорларнинг мурожаатлари эшитилди.

Ишбилармонлар асосан фаолиятларини кенгайтириш, керакли жиҳозларни ҳарид қилиш учун банк кредити олиш масаласида масъулларга юзландилар, шунингдек, қабул давомида кадастр масалаларига оид, қуёнчилик фаолиятини ривожлантириш, автопарк қуриш учун ер майдони ажратиш, енгил конструкцияли магазин қуришда юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича ҳам мурожаатлар вилоятдаги тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, масъул шахслар иштирокида кўриб чиқилиб, қабул давомида ҳал этилиши мумкин бўлганларига амалий ечимлар белгиланди. Баъзи мурожаатларни ижобий ҳал этилиши учун қўшимча ўрганишлар олиб бориладиган бўлди.

Шунингдек, қабулда қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича тадбиркорларга тегишли тушунтиришлар берилди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter