Get Mystery Box with random crypto!

ОЧЛ-2024/2025дан бошлаб квоталаримиз нима учун қисқараётгани ҳ | Футбол қоидалари

ОЧЛ-2024/2025дан бошлаб квоталаримиз нима учун қисқараётгани ҳақида

2024-2025 йилги мавсумдан бошлаб ОФК қитъа миқёсидаги клублар турнирини (ОЧЛ, ОФК кубоги + янги турнир) янги форматда ўтказилиши ва унда Ўзбекистоннинг квоталари қисқариши ҳақида ёзиб ўтгандим.

"Футболиум" телеграм канали нима учун бизнинг квоталар қисқараётганига ойдинлик киритиб ўтди.

1. Аввал айтиб ўтганимиздек, Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида энди 24та клуб иштирок этади (Ғарб ва Шарқ минтақасида 12тадан). Демак, барча мамлакатларнинг квоталари қисқиртирилади.

2. ОФК квоталарни тақсимлайдиган коэффициентлар жадвалини ҳисоблашнинг тартибини ўзгартирди. Энди клубларнинг сўнгги 8 йилдаги натижаси инобатга олинади. Бунда эса Ўзбекистоннинг 2015 ва 2017 йилги натижалари жуда паст бўлгани якуний натижаларимизга таъсир қилган. Натижада биз янги шакллантирилган жадвалда 5-ўринни эгаллаб турибмиз.

3. ОФК сўнгги 2 йилдан бери ОФК кубоги натижаларини ОЧЛдан алоҳида ҳисоблаб, уни жадвалга қўшаётганди. Шу сабабли, бизнинг квоталаримиз мавсум-2023/2024да 2+2 ошганди ва мавсум-2024/2025дан бошлаб ҳаттоки 3+1га ҳам ошиши кутилаётганди. Бу тартиб бекор қилинди. Натижада сўнгги 2 мавсумда ОФК кубоги ёрдамида йиғиб олган очколаримиз салмоғи анча камайган.

4. Рейтинг жадвалига киритилган янгиликлардан яна бири — аввалги йилларда қўлга киритилган натижалар салмоғи камайтириб борилади. Масалан, мавсум-2022/2023даги натижалар 100 фоиз олинса, аввалги йиллардаги натижаларнинг 90, 80, 70, 60, 50, 40 ва 30 фоизи олинади.

Квоталар қандай тақсимланиши ҳақида
Мамлакатларнинг ОФК коэффициентлар жадвалида ўринларига қараб, мусобақалар учун қуйидагича тақсимланиши кутилмоқда:

1-ўрин. ОЧЛ гуруҳ босқичи 3та + ОФК кубоги гуруҳ босқичи 1та (жами 4та);
2-3-ўринлар. ОЧЛ гуруҳ босқичи 2та + ОЧЛ саралаш босқич 1та + ОФК кубоги гуруҳ босқичи 1та (жами 4та);
4-ўрин. ОЧЛ гуруҳ босқичи 1та + ОЧЛ саралаш босқич 1та + ОФК кубоги гуруҳ босқичи 1та (жами 3та);
5-6-ўринлар. ОЧЛ гуруҳ босқичи 1та + ОФК кубоги гуруҳ босқичи 1та (жами 2та);

Рейтингда 6-ўриндан пастки поғонани эгаллаган жамоаларга ОЧЛда ўрин ажратилмаган. Фақатгина уларнинг жамоаси ОФК кубогида ғолиб чиқса, келаси мавсумда ОЧЛда қатнашиши мумкин. Етакчи мамлакатларнинг учинчи ва тўртинчи жамоалари ОФК кубогида иштирок этиши туфайли иккинчи мусобақанинг ҳам савияси ошади.

Қуйидаги жадвал Алишер Никимбаев томонидан ҳисоблаб чиқилган. ОФК ҳисоблаш тартибига ўзгартириш киритса, унда ўзгариш бўлиши мумкин. Бу ҳақда расмий маълумотни кейинроқ бериб ўтаман.