Get Mystery Box with random crypto!

ОФК Ўзбекистон учун ёмон тақвимни тақдим этди Осиё футбол кон | Футбол қоидалари

ОФК Ўзбекистон учун ёмон тақвимни тақдим этди

Осиё футбол конфедерацияси клублар мусобақалари учун 2023/2024 йилларга мўлжалланган тақвимни эълон қилди. "Футболиум" телеграм канали бу ҳақда хабар тарқатди.

Унга кўра, келаси мавсумдан куз-баҳор тизимига ўтадиган Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги тур ўйинлари 2023 йилнинг 11-12 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

2024 йилнинг 6 январь куни эса Қатарда Осиё кубоги мусобақаси бошланади. Демак, Сречко Катанец ихтиёрида Ўзбекистон терма жамоасини нуфузли мусобақага тўлақонли тайёрлаш учун 24 кун вақт қолади. Боз устига, футболчи мавсум якунланганидан кейин бироз дам олиб, сўнг яна юқори формага чиқишга улгуриши керак. Бундай тақвим билан эса бунинг иложи йўқ.

Шундай экан, ЎФА ва ЎзПФЛ қандайдир чора топмаса бўлмайди.

P.S. Балки Ўзбекистон чемпионатини ҳам куз-баҳор тизимига ўтказиш керакдир?!