2022-08-26 18:44:25
#Таъсурот
Бу китоб жуда енгил ва осон тилда ёзилган ва суратли тақдимот. Яъни китобда сийрат ва тарихга оид маълумотлар расмли кўринишда тақдим этилган. Шу сабаб ҳам китобхон инсонлар бу китобни бир ўтиришда ўқиб қўя олади.
Китоб болалардан тортиб, то сийрат ва умумий тарихни ўрганмоқчи бўлган барча учун манфаатли. Ўқувчи зерикмайди, маълумотлар одамни толиқтирмайдиган даражада қисқа, аниқ ва лўнда берилган.
Китоб 12 бобдан иборат бўлиб, дин, ислом тарихи, табиат, илм - фан, иқтисод, ҳатто инсон ҳуқуқлари тўғрисида маълумот беради. Китоб муқоваси юмшоқ силлиқ, муаллифлик суратлари билан тўлдирилган. Бир сўз билан айтганда кичик энциклопедик суратли тақдимот деса ҳам бўлади.
Китобни таржима қилган дўстимиз Мирносир Ҳасановнинг бошқа ишларида ҳам Аллоҳ мададкор бўлсин.
(с) Bekhzod Abdurakhmanov
_____________
"Аллоҳнинг элчиси МУҲАММАД соллаллоҳу алайҳи васаллам" китоби сотувда
Нархи: 50.000 сўм _____________________
___
Мурожаат учун:
@furqonkitob
+998(97)157-01-14
2.5K views15:44