2023-03-21 09:39:42
Тунги ибодатни енгиллатувчи сабаблар Абу Ҳомид ал-Ғаззолий таҳажжуд намозини енгиллаштирадиган ички ва ташқи сабабларни айтиб ўтганлар.
Ташқи сабаблар тўртдир:
1. Кўп еб, кўп ичмаслик, аксинча, уйқу ғолиб келиб, таҳажжудга туриш оғир бўлиб қолади.
2. Кундузида бефойда ишлар билан ўзини чарчатиб қўймаслик.
3. Қайлула яъни: кундузида озроқ ухлаб дам олиш, бу тундаги бедорликка ёрдам беради.
4. Кундузида гуноҳ ишларни қилмаслик, йуқса, таҳажжуддан
маҳрум бўлиб қолади.
Ички сабаблар ҳам тўртдир:
1. Қалбни мусулмонларга гина адоват қилиш, бидъат хурофотлар ва ошиқча дунёга кўнгил қўйишдан сақлаш.
2. Аллоҳдан доимо қўрқувда бўлиб, орзу-умидни озроқ қилиш.
3. Таҳажжуднинг фазилатини билиш.
4. Сабабларнинг энг кучлиги Аллоҳга муҳаббатли бўлиш, ва тунги намозида ҳар бир айтаётган ҳарфи билан Аллоҳга муножот қилаётганлигига қатъий ишониш.
fuad1y
340 views06:39