Get Mystery Box with random crypto!

​​2010 йилда, РФнинг ўша пайтдаги де-юре президенти Дмитрий Ме | Mr Freeman

​​2010 йилда, РФнинг ўша пайтдаги де-юре президенти Дмитрий Медведев (де-факто ким бўлганини биласиз), Твиттерда ЕИ мамлакатлари билан визасиз режимни жорий қилиш бўйича келишиб олгани ҳақида твит ёзади. Аммо бугун, орадан 12 йил ўтиб, ҳаммаси тубдан ўзгариб кетди: Медведев ҳам олдингидек замонавий либерал сиёсатчи эмас — у доимий равишда "меҳмони келган" шаллақи хотинлардек жазавага тушиб телеграмда пост ёзиб туради, визасиз режим ҳам энди фақат россияликларнинг тушларида "жорий қилиниши" мумкин. Боз устига, ҳозирда ЕИда россияликларга умуман ҳеч қандай виза бермаслик тартибини муҳокама қилишмоқда. Катта эҳтимол билан, бу иш ҳам яқин орада содир бўлади.

Демократия бўлмаган ерларда ҳеч нарса стабил бўлмайди. Токи мамлакатда ҳақиқий демократик муҳит ҳукм сурмас экан, сиз 10 йилдан кейин бу мамлакатда нима бўлишини тасаввурингизга ҳам сиғдиролмайсиз. Шу учун ҳам мен одатда келажак ҳақида хаёл суришни ёмон кўраман, ўз олдимга ҳеч қандай мақсад ва режалар қўймайман, фақат бугунги кун билан яшашга ҳаракат қиламан. Сиёсатга тўғри баҳо бера оладиганлар келажак ҳақида романтикага берилмайди.

P. S. Пастда Д.Медведевнинг Твиттеридан скриншот келтирилган. Унда фойдаланувчи сиёсатчининг 2010 йилги ёзилган твити остига “режаларингиз амалга ошдими?” (“как успехи?”), деб твит ёзиб қолдирмоқда.

@freemanuz