Get Mystery Box with random crypto!

Ёшлар телеканали мазкур ҳолат бўйича расмий баёнот берибди. Ай | Mr Freeman

Ёшлар телеканали мазкур ҳолат бўйича расмий баёнот берибди. Айтилишича, бу ҳолат қайсидир ходимнинг шахсий хатоси туфайли юз берган.

“Ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат “Янги Давр” информацион дастурининг спорт хабарлари блокидан олинган. Бу ҳолат юзага келиши сабаблари аниқлаштирилганда, лавҳани тайёрлаган монтажчи “Реал Мадрид” жамоаси ўйнаётган футболда Испания байроғи ўрнига Украина байроғи хато қўйилган деб ўйлаб, бу "хатолик"ни ўзбошимчалик билан тўғирламоқчи бўлгани ва шу мақсадда беркитгани маълум бўлди. Бош муҳаррир кўрик пайтида бу ҳолатга эътибор бермай, лавҳани эфирга узатишга рухсат берган. Бу бўйича айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди”, дейилади баёнотда.

Шунингдек, Ёшлар ТВ масалани сиёсийлаштирмасликни сўраган.

@fayzboguz