Get Mystery Box with random crypto!

БОЛА ОЁҒИНИ ИЧКАРИГА ҚАРАБ БОССА... «4 ёшли қизим оёғини ичк | Dieta Pp Retsept Ayollarga Foydali Maslahatlar

БОЛА ОЁҒИНИ ИЧКАРИГА ҚАРАБ БОССА...

«4 ёшли қизим оёғини ичкарига қараб босади? Бу ниманинг аломати. Даволашнинг имкони борми?»
Мамарасул ЖУМАЕВ, Сурхондарё вилояти

— Энди юришни бошлаган кўпгина болаларда маймоқлик ҳолати кузатилади. Бу уларга мувозанатларини сақлашга ёрдам беради. Боланинг бу ёшида мушаклар тонуси юқори бўлади ва ҳаракат вақтида оёқларни ичкари тортиб юришга мажбур қилади. Агар бола тик турганда ва ўтирганда оёқлари тўғри бўлса ва фақат қадам ташлаганда оёқларини ичкарига қараб босса, бу ҳолатда болада ҳеч қандай нуқсон йўқ. Одатда, бун ҳолат бола 15 ёшга етгунга қадар тўғирланиб кетади.

Бу пайтда қуйидагиларга эътибор бериш керак:

Тўғри юриш. Аммо сайр пайтида бола чарчаб қолмаслиги керак. У ҳаракат қилиши керак, лекин толиқиш мумкин эмас.
Оёқ кийимни тўғри танлаш. Энди юришни бошлаган болага юмшоқ ва кичик ўлчамдаги оёқ кийим кийдириб бўлмайди. Болдир суяги бўғимларининг фиксацияси учун қаттиқ ва қўпол ҳаракатланиши учун оёқ кийим ҳам қаттиқ бўлиши керак. Ёз ойларида оёқяланг ҳолда майдо ьош ёки қумнинг устига юришлари янада яхши самара беради.
Катта ёшдаги болалар сувда сузиши ва кескин ҳаракатли рақс турлари билан шуғулланишлари ҳам мушаклар тонусини яхшилайди.
Велосипед ёки конкида сайр қилмоқчи бўлган болага тўсқинлик қилманг. Бу бола учун жуда фойдалидир.
Бир йилда икки марта мутахассис назоратида массаж оилш ва тузли ванналар қабул қилиб туришлари керак.
Искандар Хўжанов, шифокор-ортопед

┄┅┅• •═•⊰ ⊱•═• •┅┅┄

@FOYDALISAHIFA
@DIETALAR

┄┅┅• •═•⊰ ⊱•═• •┅┅┄


https://telegram.me/joinchat/AAAAAEsz6O5Vq-USfFbjug