Get Mystery Box with random crypto!

ТИЛАНЧИ ВА ТЎН Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга би | Foydali Facts

ТИЛАНЧИ ВА ТЎН

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бир тўн ҳадя қилинганди, уни Оиша онамиз олиб қўйгандилар. Бир куни бир тиланчи У зотни эшикларини тақиллатиб бирор нима садақа қилишлигини сўради. У зоти бобарокот:
— Эй Оиша! Ўша тўнимни унга берайлик! — дедилар ва у тиланчига бердилар.

Тиланчи у тўнни бозорга олиб бориб баралла:
— Эй одамлар! Расулуллоҳнинг тўнини ким олади? — дея бақира бошлади.
Шу вақт бир кўзи ожиз киши буни эшитиб, ўзини бир қулига:
— Сен бориб, Расулуллоҳнинг муборак тўнларини қанча қиммат бўлса ҳам сотиб ол! — деди.
— Агар улгуриб сотиб олиб келсанг, Аллоҳнинг важҳи учун озодсан!
Ўша қул биринчи бўлиб тўни муборакни сотиб олиб, кўр мавлосига олиб келиб озод бўлди.

Кўр тўни муборакни қўлларига олиб:
— Эй Роббим... Расулуллоҳнинг ҳурмати билан ва яна қўллларимдаги у зотнинг тўни муборакларини ҳурмати ила мени кўзимни қайтар, бу қоронғулик дунёдан озод қил! — дея дуо қилганди Аллоҳнинг изни ила кўзи кўра бошлади.

Хурсанд бўлган ҳолда тўни муборакни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўтариб олиб бориб:
— Эй Аллоҳнинг Расули, бу мендан сизга ҳадя, буни қабул қилинг, — деб, бўлиб ўтган воқеъаларни айтиб берди.
У Зоти бобарокот кулдилар, ҳатто, муборак тишлари ҳам кўриниб кетди.
— Эй, Ойша! Бу тўнни кўринг, бир камбағални бой қилиб, бир қулни озод қилиб, бир кўрни бўлса кўзини қайтариб яна ўзимизга қайтиб келди! - деган эканлар...

P.S.: Бир тўнларида шунча хайр-барокат бўлган зоти шарифнинг ўзларини тасаввур қилаверинг!

Ибрат Бекати - шифо излаган қалблар учун маҳсус канал