Get Mystery Box with random crypto!

Ҳомиладорлик даврида токсикоз оғир кечса қандай тавсиялар бор? | ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР‼😊

Ҳомиладорлик даврида токсикоз оғир кечса қандай тавсиялар бор?

Тўшакдан туришдан олдин, бир бўлак нон, печенье ёки энг яхшиси қуритилган мева тановул қилишингиз керак.

Ялпизли чой тайёрланг, унга бир бўлак лимон ва бриоз шакар қўшинг, бу қонда глюкоза миқдорини нормальлаштиради.

Ушбу усулларнинг барчаси эрта даврда ёки сўнгги триместрда токсикоз аломатларини бартараф этишга ёрдам беради.

Бир бўлак лимон ёки апельсинни шимишингиз мумкин, нордон мевалар одатда кўнгил айнишини сўндиради.

Аммо кўпчилик одамларда аксинча, токсикоз кучайиши мумкин, шунинг учун сиз танангизни тинглашингиз ва барча усулларни аста-секин текширишингиз керак.

Қандай ичимликлар ва шарбатларни ичиш керак:

Ўсимликли чой, совуқ ичимликлар, оддий сув, сабзавотли булён.

Кўп бўёқлардан иборат ичимликлар ўрнига сиз ўзида кўп суюқлик сақлаган машулотлар истеʼмол қилинг!

Қовун, тарвуз, узум ва занжабил истеъмол қилишингиз мумкин.

Огъир, аччиқ ва қовурилган овқатларни бугъда тайёрланган овқатлар билан алмаштириш керак.

Бундан ташқари, сут маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар енгил ҳазм бўлади, ошқозонни зўриқтирмайди ва саломатлик учун жуда фойдали.

Озиқ-овқат маҳсулотини истеъмол қилишни бир нечта қисмларга бўлиш ва озроқдан, лекин тез-тез истеъмол қилиш керак.

Кун давомида ошқозон бўш қолмаслиги учун сухарик, банан ёки олма истеъмол қилишингиз мумкин.

Овқатдан кейин бирдан ётиш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик даврида токсикоз учун тасдиқланган бувилар рецепти токсикознинг биринчи аломатлари пайдо бўла бошлагач бир қошиқ асал истеъмол қилишдир.