Get Mystery Box with random crypto!

📚 Fotih.uz

Telegram kanalining logotibi fotihuz — 📚 Fotih.uz F
Telegram kanalining logotibi fotihuz — 📚 Fotih.uz
Kanal manzili: @fotihuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 126
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда сиз азизларимизга Одил Фатҳуллоҳ ўғли Исматуллаевнинг шахсий фикр-мулоҳазалари, мутафаккирлардан иқтибослар, шунингдек, ҳаётий долзарб мавзуларга доир ўгитлар ва тавсиялар ҳам ўрин олади.

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-08-31 17:07:11
159 viewsMuhammad Odil, 14:07
Ochish/sharhlash
2022-08-03 08:41:42
Отанг бор ҳовлига, кирасан эркин.
Онанг бор илинар, дастурхон тўкин.
Ишонгин биродар, улардан кейин.
Ийманиб қоласан, меҳмон бўлишга.

Отанг ҳамда онанг, бўлсалар ҳаёт !
Қадирла кўп бора, этгин зиёрат.
Эшикни қоқасан, бўлиб хижолат.
Ийманиб қоласан, меҳмон бўлишга.

Қучоғин кенг очиб, кутса ҳам уканг.
Паловлар пиширса, кулиб келининг.
Нимадир етишмас, тўлмайди кўнглинг.
Ийманиб қоласан, меҳмон бўлишга.

Қулоққа кирмайди, уканг гаплари.
Тамоқдан ўтмайди, пишган ошлари.
Уйқу ҳам келмайди, қолсанг тунлари.
Ийманиб қоласан, меҳмон бўлишга.

Соғинасан ахир, болалик ҳовлинг.
Куласан-у аммо, хижилдир кўнглинг
Ўзгариш йўқ аммо, бегона ҳовлинг.
Ийманиб қоласан, меҳмон бўлишга.

Бу сўзим тушунар, бошига тушганлар.
Уларсиз ҳовлига, меҳмон бўлганлар.
Меҳмон бўл! Кўўп бора, ҳаёт бўлсалар!
Ийманиб қоласан, меҳмон бўлишга
278 viewsMuhammad Odil, 05:41
Ochish/sharhlash
2022-04-30 19:12:38 Fotih.uz pinned a photo
16:12
Ochish/sharhlash
2022-04-30 19:10:18
Саудия Арабистонидаги доимий равишда ой кузатиладиган Судайр минтақасида бугун янги ой – Шаввол ҳилолини кўриш имкони бўлмади. Шу сабаб 2022 йил 1 май, якшанба куни Рамазон ойининг сўнгги, 30-куни бўлади. Рамазон ҳайити индинга, 2022 йил 2 май, душанба кунига тўғри келади.
383 viewsMuhammad Odil, 16:10
Ochish/sharhlash
2022-04-24 20:14:34 Лайлатул-Қадр-
Қадр кечаси!

" Аллоҳумма иннака Афуввун туҳиббул афва, фаъфу аънний."

Қадр кечаларини
Рамазон ойининг оҳирги ӯн кунлигидан қидириш ва Қадр кечасида ушбу дуони айтишлик ҳусусида
пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу аълайҳи ва салламнинг муборак ҳадислари ворид бӯлгандир!

عن أبي هُرَيرةَ رضِيَ اللهُ عنهُ عنِ النبيِّ صلَّى الله عليه وسلَّمَ أنَّه قال: ((مَن يَقُمْ ليلةَ القَدْرِ إيمانًا واحتسابًا، غُفِرَ له ما تَقدَّمَ من ذَنبِه)).
رواه البخاريُّ (35)، ومسلم (760 )

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан, у киши Набий соллаллоҳу аълайҳи ва салламдан ривоят қилди. Набий соллаллоҳу аълайҳи ва саллам:
"Ким иймон билан, савоб умид қилиб, Қадр кечаси қоим бӯлса аввалги гуноҳлари кечирилади."
дедилар.
(Буҳорий ва Муслим ривоят қилган.)

عن عبدالله بن عُمرَ رضِيَ اللهُ عنهُما قال: قال رسولُ الله صلَّى الله عليه وسلَّمَ: ((تَحَيَّنوا ليلةَ القَدْرِ في العَشْرِ الأواخرِ - أو قال: في التِّسعِ الأواخِرِ)) رواه مسلم (1165)

Абдуллоҳ ибну Умар розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, айтдики: Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва саллам: "Лайлатул-қадрни охирги ӯн кунликда кутинглар, ёки охирги тӯққиз кунликда
кутинглар
дедилар."
(Муслим ривоят қилган)

عن أبي هُرَيرَةَ رضِيَ اللهُ عنهُ : أنَّ رسولَ الله صلَّى الله عليه وسلَّمَ قال: ((أُريتُ ليلَةَ القدْرِ، ثُمَّ أيقظَنِي بعضُ أهلِي فنُسِّيتُها؛ فالْتَمِسوها في العَشرِ الغَوابِرِ)) رواه مسلم (1166)

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва саллам:
" Қадр кечаси менга кӯрсатилди, сӯнг мени баъзи аҳлим уйғотди, кейин унутдирилдим, уни оҳирги ӯн кундан қидиринглар"
дедилар.
(Муслим ривоят қилган)

عن عائشةَ رضِيَ اللهُ عنها أنَّ رسولَ الله صلَّى الله عليه وسلَّمَ قال: ((تَحرُّوا لَيلةَ القَدْرِ في الوَتْر من العَشرِ الأواخِرِ من رمضانَ)) رواه البخاريُّ (2017)

Оиша розийАллоҳу анҳодан ривоят қилинади Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва саллам:
" Лайлатул-Қадрни Рамазондан охирги ӯн кунлигини тоғ кунларидан қидиринглар"
дедилар.
(Буҳорий ривоят қилган)

عن أبي سعيدٍ الخُدريِّ رضِيَ اللهُ عنهُ قال: خطَبَنا رسولُ اللهِ صلَّى الله عليه وسلَّمَ فقال: ((إنِّي أُريتُ ليلةَ القَدْرِ، وإنِّي نُسِّيتُها (أو أُنسيتُها)؛ فالْتمِسوها في العَشرِ الأواخرِ من كلِّ وَترٍ)). رواه البخاريُّ (2036)، ومسلم (1167)

Абу Саъийдул-Ҳудрий розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтдики Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга ҳутба қилиб:
"Албатта менга Лайлатул-Қадр кӯрсатилди, ва мен унутдирилдим (ёки эсдан чиқартирилдим.)
Уни оҳирги ӯн кунликни тоғ кунларидан қидиринглар"
дедилар.
(Буҳорий ва Муслим ривоят қилган)

Оиша розийАллоҳу анҳодан ривоят қилинади айтдики:
"Эй Росулуллоҳ сиз нима дейсиз агар Қадр кеча қайсилигини билиб қолсам нима дейишим керак бӯлади?" деди.
Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва саллам:
" Аллоҳумма иннака Афуввун туҳиббул афва фаъфу аънний. дегин"
дедилар.
(Термизий ривоят қилган.)
428 viewsMuhammad Odil, 17:14
Ochish/sharhlash
2022-04-01 19:01:54
Саудия Арабистонидаги доимий равишда ой кузатиладиган Судайр ва Тумайр минтақаларида бугун янги ой – Рамазон ҳилоли кўрингани сабабли мамлакат Олий Маҳкамаси эртага, 2022 йил 2 апрел, шанба кунидан 1443 ҳижрий йилнинг Рамазон ойи бошланишини эълон қилди.

Эртага шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари, Ўзбекистон, Қозоғистон, Миср ва бошқа кўплаб араб, мусулмон диёрларда ҳам Рамазон ойи бошланади.

Айни пайтда, Индонезия, Малайзия, Бруней, Япония ва Уммон каби давлатлар ой кўринмагани сабабли Рамазонни индинга, 2022 йил 3 апрел, якшанба кунидан бошлашларини эълон қилди.

Аллоҳ Таъоло ушбу ойни барчамизга муборак қилсин. Бу ойдаги қиладиган ибодатларимизни, дуоларимизни қабул этсин.

Рамазон барчамизга муборак бўлсин!
259 viewsMuhammad Odil, 16:01
Ochish/sharhlash
2022-03-16 08:17:36 Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қачон Шаъбон ярими кечаси бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва:
«Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен унга ризқ берурман. Қани, балога учраган борми? Мен унга офият берурман. Фалончи қани, фистончи қани?» дейди. Токи, тонг отгунча шундоқ бўлади», дедилар»
Ибн Можа ривоят қилган.
Ҳазрати Алидек улуғ саҳобий бунчалик аҳамиятли гапни ўзларидан айтмайдилар. Албатта, бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нарса эшитганлар ва ўша эшитганларини ўз иборалари билан ифода этганлар.
Ушбу ривоятга биноан, Шаъбон ойининг қоқ яримининг кечаси ҳам, кундузи ҳам улуғ ва баракот вақтлар эканлиги келиб чиқади.
Шу сабабдан ҳам ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг тавсияларига биноан, кундузни рўза, кечасини бедорлик ибодати билан ўтказишга ҳаракат қилмоқ керак бўлади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кечалардан бирида йўқотиб қўйдим. Сўнг у кишини излаб чиқдим. Қарасам, У зот Бақийъда бошларини кўтариб осмон томонига қараб турган эканлар:
«Эй Оиша, Аллоҳ ва Унинг Расули сендан четлашидан хавф қилдингми?», дедилар.
«Сиз баъзи аёлларингизга боргансиз, деб гумон қилувдим», дедим.
«Албатта, Аллоҳ Шаъбоннинг яримидаги кечада дунё осмонига тушадир ва Калбнинг қўйлари жуни ададидан кўпроқни мағфират қиладир», дедилар».
Ибн Можа, Термизий ва Аҳмад ривоят қилган.
Бақийъ – Мадинаи мунавварадаги машҳур қабристон. Барча Мадинада вафот этган саҳобалар шу қабристонга дафн этилганлар. Зотан, Мадинаи мунавварада бошқа қабристон йўқ ҳам.
«Калб» – машҳур араб қабиласи бўлиб , ўша вақтда Бани Калб қабиласи энг қўйи кўп қабила бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойи яримида Аллоҳ таоло жуда ҳам кўп гуноҳларни мағфират қилишини ифодалаб ўша қўйларнинг жуни ададидан ҳам кўпроқ деб эсга олганлар.
Ўйлаб кўрадиган бўлсак, бир дона қўйнинг жун толалари қанча бўлишини санашнинг ўзи қийин. Араб қабилалари ичида энг кўп қўйли қабиланинг қўйлари жун толаси қанча бўлишини тасаввур қилинг. Бу ўша кеча жуда ҳам фазилатли эканига далолатдир.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

Кечаси қабристонга кириш, осмонга қараб туриш мумкинлиги.

Оиша онамизда қизғаниш борлиги. Пайғамбаримизни баъзи хотинлари олдига кетган бўлсалар керак, деб ортларидан излаб чиқишлари шуни кўрсатади. Бу эса айб эмас, балки табиий бир ҳол. Балки меъёрида бўлса, аёл кишининг зийнати ҳам.

Пайғамбар алайҳиссаломнинг Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг руҳий ҳолатларини яхши тушунганлари.

Шаъбон яримидаги тун фазилатли кеча экани.

Мазкур кечада кўплаб гуноҳлар мағфират қилиниши.

Шаъбоннинг яримидаги кечада бедор бўлиб ибодат, истиғфор ва дуо билан машғул бўлиш кераклиги.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ Шаъбон яримидаги кечада қараб кўриб жамики махлуқотларини мағфират қилур. Магар мушрик ва хусуматчи бундан мустаснодир», дедилар.
Ибн Можа ва Аҳмад ривоят қилишган.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

Шаъбоннинг яримидаги кеча фазилатли экани.

Мазкур кечада Аллоҳ махлуқотларига назар солиб қараб, ҳаммаларининг гуноҳларини кечириши.

Мушриклик ва хусуматчилик жуда ёмон нарса экани.

Демак, Шаъбон ойи яримлаганда ибодат қилиб мазкур ваъда қилинган ажру савоб ҳамда мағфиратлардан баҳраманд бўлиб қолиш керак. Ана шундоқ фазилатли вақтда гуноҳни мағфират қилинишига монеъ бўлгувчи мушриклик ва хусуматчиликдан узоқлашмоқ керак.
309 viewsMuhammad Odil, 05:17
Ochish/sharhlash
2022-03-16 08:17:33
152 viewsMuhammad Odil, 05:17
Ochish/sharhlash
2022-03-14 12:07:30 Азиз диндошим, "Ойдин кечалар"нинг кундузларидаги рўзани ғанимат билинг!

1443 ҳижрий йил, Шаъбон ойининг 13-, 14-, 15-кунлари 2022 йилнинг 16, 17 ва 18 март (чоршанба, пайшанба ва жума) кунларига тўғри келмоқда.

Бу кунлар ҳижрий-қамарий ойнинг 13-, 14-, 15-кунлари бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар.

عَبْدُ الْمَلِكِ بن منهال عَنْ أَبِيهِ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَأْمُرُ بِهَذِهِ الْأَيَّامِ الثَّلَاثِةِ الْبِيضِ وَيَقُولُ: "هُنَّ صِيَامُ الشَّهْرِ"

Абдулмалик ибн Минҳол отасидан ривоят қилади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу уч ойдин кечаларнинг кундузида рўза тутишга буюрардилар ва "Булар тўла бир ой рўза тутиш(га тенг)", дердилар". Насоий (2430, 2431). Ҳасан ҳадис.

عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهٌ عَنْهُ، قَالَ: "أَمَرَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ نَصُومَ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ الْبِيضَ: ثَلَاثَ عَشْرَةَ، وَأَرْبَعَ عَشْرَةَ، وَخَمْسَ عَشْرَةَ"

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч ойдин кечанинг кундузларида: ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутишимизга буюрдилар". Насоий (2422, 2423). Ҳасан ҳадис.

Имом Бухорий "Ойдин кечаларнинг кундузлари – 13, 14, 15-сида рўза тутиш ҳақидаги боб", деганларидан сўнг қуйидаги, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисини келтирганлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: أَوْصَانِي خَلِيلِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِثَلاثٍ: صِيَامِ ثَلاثَةِ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ وَرَكْعَتَيْ الضُّحَى وَأَنْ أُوتِرَ قَبْلَ أَنْ أَنَامَ. متفق عليه

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: "Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойда уч кун рўза тутишни, (кунда) икки ракъат чошгоҳ намозини ҳамда ухлашдан аввал витр намозини ўқишни менга васият қилдилар". Муттафақун алайҳ. Бухорий (1981), Муслим (721/1556).

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "وَ صُمْ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ، فَإِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، وَ ذَلِكَ مِثْلُ صِيَامِ الدَّهْرِ". متفق عليه

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "(Ҳар) ойдан уч кун рўза тут. Чунки бир яхшилик ўн баробар (қилиб берилади). Ва бу умрбод рўза тутиш(га тенг)дир". Муттафақун алайҳ. Бухорий (1976), Муслим (1159/2618).

Аллоҳ барчамизнинг солиҳ амалларимизни қабул қилсин.
303 viewsMuhammad Odil, 09:07
Ochish/sharhlash
2022-03-12 21:11:53
fotih.uz

«Улар учун, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут — хокисор бўл ва: «Раббим, мени гўдаклик чоғимдан тарбиялаб-ўстирганларидек, Сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин», деб айт!» (Исро: 24).
202 viewsMuhammad Odil, 18:11
Ochish/sharhlash